USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда 2025 йилда 2 трлн сўмдан ортиқ солиқ ундирувлари бўйича ижро ҳужжатлари кўриб чиқилди

149 марта
Хоразмда 2025 йилда 2 трлн сўмдан ортиқ солиқ ундирувлари бўйича ижро ҳужжатлари кўриб чиқилди

Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси ҳамда унинг шаҳар-туман бўлимлари томонидан солиқ ундирувлари билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижросини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Маълум қилинишича, 2025 йил давомида иш юритувда бўлган солиқ ундирувларига оид жами 72 866 та ижро ҳужжати кўриб чиқилган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 2 трлн 104,9 млрд сўмни ташкил этган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида 40 312 та ижро ҳужжати ижроси тамомланган. Натижада давлат бюджети ва тегишли ташкилотлар фойдасига 1 трлн 122,7 млрд сўм маблағ амалда ундирилган.

Айни пайтда Хоразм вилояти бўйича солиқ ундирувларига оид 32 554 та, умумий қиймати 553,5 млрд сўм бўлган ижро ҳужжатлари юзасидан ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Мазкур йўналишда қарздорликларни ундириш, давлат манфаатларини таъминлаш ҳамда қонун ҳужжатлари ижросини кафолатлаш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: