USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразм вилоятида амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида ўқ отар қуролларни ноқонуний равишда сақлаш билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди.

189 марта

Хоразм вилоятида амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида ўқ отар қуролларни ноқонуний равишда сақлаш билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди.

Ноқонуний равишда ов ва бошқа турдаги қуролларни сақлаш жамият хавфсизлигига жиддий таҳдид солувчи омиллардан бири ҳисобланади. Бундай ҳолатлар тасодифий бахтсиз ҳодисаларга, оғир оқибатларга олиб келувчи жиноятларга, шунингдек, инсон ҳаёти ва соғлиғига реал хавф туғдириши мумкин. Ўқ отар қуроллар ва ўқ-дорилар муомаласи қонун билан қатъий тартибга солинган бўлиб, уларни белгиланган талабларсиз сақлаш қонунчиликка зид ҳисобланади ва жавобгарликка сабаб бўлади. Шу боис ички ишлар органлари томонидан ноқонуний сақланаётган қурол-яроғларни аниқлаш, уларни муомаладан чиқариш ҳамда аҳолининг мазкур соҳага оид ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг январь ойида Хоразм вилоятининг бир қатор туманларида ички ишлар органлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида фуқаролар томонидан ов қуролларини ноқонуний сақлаш билан боғлиқ бир нечта ҳолатлар аниқланди.
Жумладан, 2026 йил 20 январь куни Ҳазорасп тумани ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотларга асосан, Ҳазорасп тумани “Муҳамон” маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган М.Ж.нинг яшаш уйи ертўла қисми холислар иштирокида кўздан кечирилди. Кўздан кечириш жараёнида ушбу шахс бобосидан қолган, отиш учун яроқли бўлган “ИЖ-58” русумли ов қуролини ноқонуний равишда сақлаб келаётгани аниқланди.

Шунингдек, 2026 йил 10 январь куни Янгибозор тумани ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан Янгибозор тумани “Боғолон” маҳалласида истиқомат қилувчи, 1972 йилда туғилган А.Қ.нинг яшаш уйида ноқонуний равишда ТОЗ маркали, икки стволли, 16 калибрли ов қуролини сақлаб келаётгани аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 7 январь куни Гурлан тумани ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан аниқланган ҳолатда, Гурлан тумани “Мойли” маҳалласида яшовчи, 1987 йилда туғилган Я.Х.нинг яшаш уйи омборхонасида ноқонуний равишда сақлаб келинаётган “ТОЗ” русумли ов қуроли ҳамда 3 дона отишга яроқли патрон холислар иштирокида ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Айни пайтда мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ички ишлар органлари томонидан аҳоли ўртасида ноқонуний сақланаётган қурол-яроғларни аниқлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар изчил давом эттирилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: