USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда йўл ҳаракати қоидалари бузилишларига қарши рейдлар давом этмоқда

219 марта
Хоразмда йўл ҳаракати қоидалари бузилишларига қарши рейдлар давом этмоқда

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ҳудудларда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида рейд тадбирлари олиб борилмоқда.

Рейдлар давомида транспорт воситаларининг ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, шунингдек, ёритувчи ва бошқа қурилмаларни ўрнатиш талабларига зид ҳолатлар аниқланмоқда. Мазкур қоидабузарликларга йўл қўйган ҳайдовчиларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, айрим автомашиналар вақтінчалик жарима майдонларига жойлаштирилмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар барча ҳайдовчиларни транспорт воситаларига белгиланган қоидаларга зид равишда турли рангдаги ёнувчи чироқлар — хусусан, кўк, қизил ва яшил LED-чироқларни ўзбошимчалик билан ўрнатмасликка чақирмоқда.

Қайд этилишича, бундай ўзгартиришлар йўл ҳаракати хавфсизлигига жиддий таҳдид солиб, бошқа ҳаракат иштирокчилари учун ноқулайликлар ҳамда хавфли вазиятларни келтириб чиқариши мумкин.

Хоразм вилояти ИИБ ҳайдовчиларни қонун талабларига қатъий риоя қилишга ва йўлларда ўзаро ҳурмат тамойилларига амал қилишга чорлайди.







Изоҳ қолдириш

    • РустамЖ 29 Yanvar 2026 15:14
      Жуда тугри,ала качон клиниши керак эди.

Мавзуга алоқадор: