USD: 11,890 so'm EUR: 13,717 so'm RUB: 144 so'm GBP: 16,044 so'm CNY: 1,763 so'm KZT: 26 so'm TRY: 249 so'm AED: 3,237 so'm USD: 11,890 so'm EUR: 13,717 so'm RUB: 144 so'm GBP: 16,044 so'm CNY: 1,763 so'm KZT: 26 so'm TRY: 249 so'm AED: 3,237 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда коммунал хизматлар бўйича қарздорликларни ундириш ишлари кучайтирилди

338 марта
Хоразмда коммунал хизматлар бўйича қарздорликларни ундириш ишлари кучайтирилди

Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ичимлик суви, табиий газ ва электр энергияси таъминоти корхоналари фойдасига мавжуд қарздорликларни ундириш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, 2025 йил давомида коммунал хизматлар ва энергия ресурсларидан бўлган қарздорликларни ундиришга доир 5 минг 858 тадан ортиқ суд ҳужжатлари Бюро органлари иш юритувига қабул қилинган. Шу ижро ишларининг 5 минг 25 таси бўйича жами 52,6 миллиард сўм маблағ амалда ундирилиб, тегишли ташкилотлар фойдасига ўтказилган.

Хусусан, ичимлик суви хизматларидан бўлган қарздорликларни ундириш борасида қарийб 3 мингта ижро ишлари бўйича 4 миллиард сўм қарздорлик амалда ундирилиб, таъминланди.

Шунингдек, энергия ресурсларидан бўлган қарздорликлар бўйича амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздорларга тегишли жами 21 миллиард сўмлик мол-мулклар хатловга олинди. Уларнинг 1,3 миллиард сўмлик қисми электрон-онлайн аукцион савдоларига чиқарилиши таъминланган.

Бундан ташқари, мазкур тоифадаги ижро ишлари доирасида 178 нафар қарздорнинг 2,1 миллиард сўм миқдоридаги қарздорлиги уларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларига қаратилди.

Қайд этилишича, коммунал хизматлар бўйича қарздорликларни камайтириш ва тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган бу каби тадбирлар Хоразм вилояти бўйлаб изчил равишда давом эттирилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: