USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганчда бетон тўсиқлар муаммоси: аҳоли норози, ҳаракат эса издан чиққан

644 марта
Урганчда бетон тўсиқлар муаммоси: аҳоли норози, ҳаракат эса издан чиққан

Урганч шаҳрининг айрим кўчаларида ўрнатилган бетон тўсиқлар сўнгги кунларда аҳоли ўртасида жиддий эътирозларга сабаб бўлмоқда. Хусусан, шаҳар марказида жойлашган Истиқлол маҳалласи, Шерозий кўчасидаги вазият фуқароларнинг ҳақли норозилигини қўзғатган.

Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, мазкур кўча авваллари нисбатан тинч ва хавфсиз бўлган. Аммо бетон тўсиқлар қўйилганидан сўнг, ҳаракат йўналишлари ўзгариб, кўча амалда “айланма йўл”га айланган. Натижада бу ҳудуддан куну-тун автомобиллар қатнови тўхтамайдиган жойга айланиб қолган.

— Илгари болаларимни қўрқмасдан кўчага чиқара олардим. Ҳозир эса машиналар узлуксиз ўтиб туради. Пиёдалар учун шароит йўқ, йўлдан ўтишнинг ўзи азоб, — дейди шу ерда истиқомат қилувчи фуқаролардан бири.

Муаммонинг яна бир жиҳати — қарор қабул қилишда жамоатчилик фикри инобатга олинмаганидир. Аҳоли вакилларининг айтишича, бетон тўсиқлар ўрнатилишидан олдин улар билан ҳеч қандай муҳокама ёки тушунтириш ишлари олиб борилмаган.

Мутахассислар фикрича, йўл ҳаракатини ташкил этишда бундай кескин ўзгаришлар комплекс таҳлил асосида амалга оширилиши керак. Акс ҳолда, битта муаммони “ечаман” деб, бошқа жойда янада каттароқ муаммо келтириб чиқариш эҳтимоли юқори.

Ҳозирча масъул ташкилотлардан ушбу ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилгани йўқ. Аммо аҳоли бетон тўсиқларни қайта кўриб чиқиш, ҳаракат схемасини қайтадан оптималлаштириш ва пиёдалар хавфсизлигини таъминлашни талаб қилмоқда.

Таҳририят ушбу масала юзасидан тегишли идоралардан изоҳ олишга ҳаракат қилади ва вазиятни кузатиб боради.




Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: