USD: 11,970 so'm EUR: 13,928 so'm RUB: 153 so'm GBP: 16,084 so'm CNY: 1,718 so'm KZT: 23 so'm TRY: 277 so'm AED: 3,259 so'm USD: 11,970 so'm EUR: 13,928 so'm RUB: 153 so'm GBP: 16,084 so'm CNY: 1,718 so'm KZT: 23 so'm TRY: 277 so'm AED: 3,259 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганчда лифт муаммоси қачон ҳал бўлади? Кўп қаватли уйлардаги «сурункали дард»

246 марта
Урганчда лифт муаммоси қачон ҳал бўлади? Кўп қаватли уйлардаги «сурункали дард»

Урганч шаҳрида кўп қаватли уйларда лифтлар билан боғлиқ муаммолар йиллар давомида ҳал этилмай келмоқда. Айниқса, бу ҳолатлар аҳоли учун оддий ноқулайлик эмас, балки кундалик ҳаётни издан чиқараётган сурункали муаммога айланган.

Навбатдаги шундай ҳолат Урганч шаҳар Янги обод маҳалласи, Хонқа кўчасида жойлашган 145/5-сонли кўп қаватли уйда кузатилмоқда. Ушбу уйда лифтнинг ишламай қолиши юқори қаватларда истиқомат қилувчи фуқароларни жуда қийин аҳволга солиб қўйган.

Айниқса, кексалар, ногиронлиги бор шахслар, болали оилалар ва саломатлигида муаммоси бўлган фуқаролар учун зинапоядан тушиб-чиқиш ҳақиқий синовга айланган. Аҳолининг таъкидлашича, мазкур муаммо бўйича бир неча бор мутасадди ташкилотларга мурожаат қилинган, аммо ҳозиргача аниқ ечим ва амалий чоралар кўрилмаган.

Маҳаллий аҳоли лифт масаласига масъул идоралар томонидан бефарқ муносабат билдирилаётганидан норози. Негаки, кўп қаватли уйларда лифт — қулайлик эмас, балки зарурат ҳисобланади. Унинг узоқ вақт ишламаслиги эса аҳоли ҳуқуқлари поймол этилаётганини англатади.

Энг ачинарлиси, бундай ҳолатлар Урганч шаҳрининг бошқа ҳудудларида ҳам тез-тез учраб турибди. Демак, муаммо якка ҳолат эмас, балки тизимли тус олган.

Мутасадди ташкилотлар қачон бу «сурункали дард»га жиддий ёндашади? Лифтлар таъмири ва назорати масаласида аниқ жавобгарлик қачон ўрнатилади? Аҳоли эса ҳалигача ушбу саволларга жавоб кутиб қолмоқда.

Изоҳ қолдириш

    • Бобур 8 Yanvar 2026 21:02
      Ширкатни назорат килиш керак бошка муаммо йук куп каватли уйдагилар тулаётган ойлик туловлар каерга нимага сарфланаётганини билишмиди. Назорат булса муаммо бумайди.

Мавзуга алоқадор:

Оммабоп хабарлар: