USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганч шаҳрида яна муаммо: кўп қаватли уй лифти ишламайапти

383 марта
Урганч шаҳрида яна муаммо: кўп қаватли уй лифти ишламайапти

Урганч шаҳридаги кўп қаватли уйларда лифтлар билан боғлиқ муаммолар сўнгги пайтларда тез-тез учрамоқда. Айниқса, янги қурилган кўп қаватли уйларда бу масала аҳоли учун жиддий қийинчилик туғдирмоқда.

Жумладан, Урганч шаҳри Янги обод маҳалласи, Хонқа кўчасида жойлашган 9 қаватли турар жой биносида истиқомат қилувчи фуқаролар лифт ишламайотганидан норози. Ушбу бинода кўплаб оилалар, кексалар, ёш болали аёллар ва ногиронлиги бўлган фуқаролар яшайди. Бироқ лифт мавжуд бўлишига қарамасдан, унинг ишламаслиги сабаб юқори қаватларга чиқиш ва тушиш аҳоли учун катта машаққатга айланмоқда.


Айниқса, кекса ёшдаги инсонлар ва болали оилалар учун ҳар куни зинапоя орқали 6–7–8-қаватларга чиқиш жиддий муаммо ҳисобланади. Аҳолининг айтишича, лифт узоқ вақтдан бери ишламайди ва бу борада масъул ташкилотлардан аниқ жавоб ҳам йўқ.

Эътиборли томони шундаки, мазкур уйни қурган қурилиш компанияси билан тузилган шартномада лифт доимий равишда ишлаб туриши, аҳолининг оғирини енгил қилиш учун хизмат қилиши керак эмасмиди? Янги қурилган уйда бундай муаммо юзага келиши фуқароларда кўплаб саволлар уйғотмоқда.

Фуқаролар мутасадди ташкилотлар — уй-жой коммунал хизмати, қурилиш компанияси ва маҳаллий ҳокимият томонидан ушбу ҳолат тезкор ўрганилиб, муаммога аниқ ечим топилишини сўрашмоқда. Чунки лифт — шунчаки қулайлик эмас, балки кўп қаватли уйларда яшовчилар учун зарур инфратузилма ҳисобланади.

Мазкур муаммо қачон ҳал этилади? Лифт қачон тўлиқ ишга туширилади? Аҳоли бу саволларга жавоб кутиб қолмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: