USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда дарахтга ноқонуний шикаст етказган фуқарога нисбатан чора кўрилди

213 марта
Хоразмда дарахтга ноқонуний шикаст етказган фуқарога нисбатан чора кўрилди

Хоразм вилоятида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, яшил ҳудудларни асраш ва қонунбузарликларнинг олдини олиш мақсадида навбатдаги рейд тадбирлари ўтказилди.

Рейд давомида Хоразм вилояти прокуратураси ҳамда Хоразм вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси Урганч шаҳар бўлими ходимлари томонидан Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида дарахтга ноқонуний шикаст етказган фуқаро аниқланди.

Аниқланган ҳолат бўйича мазкур фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 79-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Қонунбузарга 10 миллион 300 минг сўм миқдорида жарима солинди. Шунингдек, табиатга етказилган зарар учун қўшимча равишда 3 миллион 296 минг сўм тўлов белгиланди.

Масъул ташкилотлар томонидан фуқаролар ўртасида яшил ҳудудларни асраш, дарахт ва буталарга шикаст етказмаслик, табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Эслатиб ўтамиз, табиатни муҳофаза қилиш ҳар бир фуқаронинг бурчи бўлиб, бундай қонунбузарликлар учун қонунчиликда белгиланган тартибда қатъий жавобгарлик мавжуд.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: