USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганчда сиреналар янграйди! Марказий кўчаларда махсус техникалар ҳаракатланади

1 187 марта
Урганчда сиреналар янграйди! Марказий кўчаларда махсус техникалар ҳаракатланади

26–27 февраль кунлари Урганч шаҳри аҳолиси марказий кўчаларда сирена товушларини эшитиши ва кўплаб махсус транспорт воситаларини кўриши мумкин.

Маълум қилинишича, бу ҳолат ҳеч қандай фавқулодда вазият эмас. Хоразм вилояти ҳудудида, хусусан “Урганч халқаро аэропорти” МЧЖ аэродроми атрофида Фуқаро муҳофазасига бағишланган ўқув-амалий тактик машғулотлар ўтказилиши режалаштирилган.

Машғулотларда:
  • ФВВ Хоразм вилояти бошқармаси
  • “Урганч халқаро аэропорти” МЧЖнинг Парвозларни қидирув ва авария-қутқарув таъминоти хизмати
  • Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати
  • Вилоят шошилинч тез тиббий ёрдам маркази
  • бошқа тегишли ташкилотлар иштирок этади
Ўқув жараёнида “Йўл патруль хизмати” кузатувида ёнғинга қарши махсус техника ва бошқа транспорт воситалари шаҳар марказий кўчалари орқали сирена билан ҳаракатланади.

Мутахассислар аҳолидан вазиятни тўғри қабул қилишни, турли миш-миш ва саросимага берилмасликни сўрамоқда.

Барча ҳаракатлар режали ўқув машғулоти доирасида амалга оширилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: