USD: 12,158 so'm EUR: 14,167 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,362 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 276 so'm AED: 3,310 so'm USD: 12,158 so'm EUR: 14,167 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,362 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 276 so'm AED: 3,310 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Шовот чегара божхона постларида хизмат жараёнлари ўрганилди

172 марта
Шовот чегара божхона постларида хизмат жараёнлари ўрганилди

Хоразм вилояти божхона бошқармаси бошлиғи “Шовот” чегара божхона постида хизмат жараёнлари билан танишди. Мазкур пост орқали бир кунда ўртача 1 500 нафар фуқаро ҳамда 100 дан зиёд юк ва енгил автотранспорт воситалари ҳаракатланмоқда.

Ташриф давомида бошқарма бошлиғи шахсий таркиб билан учрашиб, давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ижроси юзасидан O‘zbekiston Respublikasi Bojxona qo‘mitasi раиси томонидан берилган топшириқларнинг мазмун-моҳиятини атрофлича тушунтирди. Шунингдек, пост орқали ҳаракатланаётган фуқаролар ва халқаро юк ташувчилар билан бевосита мулоқот ўтказилди.
“Шовот чегараолди савдо зонаси” фаолияти

Шундан сўнг бошқарма бошлиғи “Шовот чегараолди савдо зонаси” чегара божхона постида ҳам бўлди. Ушбу пост орқали кунига ўртача 2–2,5 минг нафар фуқаро ҳаракатланмоқда. Эркин савдо зонасидаги товарлар айланмаси эса бир кунда ўртача 300 миллион сўмдан ошмоқда.

Ўрганишлар жараёнида ҳудуддаги савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари фаолияти, божхона назорати жараёнлари ҳамда фуқаролар учун яратилган қулайликларга алоҳида эътибор қаратилди. Тадбиркорлар ва дўкон эгалари билан мулоқот давомида мавжуд тартибларни янада соддалаштириш бўйича таклифлар тингланди.


Ташриф якунида ходимларга ҳушёрликни ошириш, қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш ҳамда таъмагирлик ва пораҳўрликка мутлақо йўл қўймаслик юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор:

Оммабоп хабарлар: