USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда метан гази кечадан бери ёпиқ: очилиш вақти ҳалигача номаълум

820 марта
Хоразмда метан гази кечадан бери ёпиқ: очилиш вақти ҳалигача номаълум

Хоразм вилоятида автотранспорт воситалари учун мўлжалланган метан газ қуйиш шохобчаларида кечадан буён узилиш кузатилмоқда. Ҳудуддаги аксарият метан шохобчаларида газ таъминоти кеча соат 16:00 лар атрофида тўхтатилгани маълум бўлди.

Орадан бир неча соат ўтиб, бугунги кунга келиб ҳам метан гази таъминоти қайта тикланмагани ҳайдовчилар ўртасида турли савол ва муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Айниқса, газда ҳаракатланувчи автомашиналар сони кўп бўлган вилоятда бундай узилишлар аҳоли ва ҳайдовчилар учун қатор ноқулайликлар келтириб чиқармоқда.

Айрим ҳайдовчиларнинг айтишича, газ шохобчалари ёпилганидан кейин кўпчилик бензин ёки бошқа ёқилғи турларидан фойдаланишга мажбур бўлган. Бу эса қўшимча харажатларни ҳам келтириб чиқармоқда.

Ҳозирча мутасадди ташкилотлар томонидан метан гази таъминоти қачон қайта тикланиши бўйича аниқ маълумот берилмаган. Шу сабабли шохобчаларнинг очилиш вақти номаълумлигича қолмоқда.

Ҳайдовчилар эса газ таъминоти тез орада қайта тикланишига умид билдирмоқда. Мутасаддилар томонидан расмий маълумот берилган тақдирда, бу ҳақда қўшимча хабар қилинади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: