USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда аграр соҳада самарадорликни ошириш масалалари муҳокама қилинди

167 марта
Хоразмда аграр соҳада самарадорликни ошириш масалалари муҳокама қилинди

Хоразм вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасида самарадорликни ошириш ва замонавий агротехнологияларни кенг жорий этишга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Тадбир Хонқа тумани ҳокимлиги биносида ташкил этилди.

Маълум қилинишича, Ibrohim Abdurahmonov бошчилигидаги делегация вилоятда хизмат сафари билан бўлиб турибди. Ташриф доирасида ташкил этилган семинар видеоконференцалоқа шаклида ўтказилди.

Унда вилоят ва туман ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, соҳа мутасаддилари, илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, ҳудудий раҳбарлар ҳамда фермер хўжаликлари иштирок этди.

Семинар давомида аввало Хоразм шароитида ерларни экишга тайёрлаш, шўр ювиш ишларини ташкил этиш ҳамда боғдорчилик соҳасида замонавий агротехнологияларни жорий этиш масалалари кўриб чиқилди.



Шунингдек, буғдойнинг униб чиқиш даври, экинларни парваришлаш жараёнлари, ҳосилдорликка хавф туғдириши мумкин бўлган занг касаллиги ва шира каби зараркунандаларга қарши курашиш чоралари ҳақида атрофлича фикр алмашилди.

Тадбир давомида қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, илмий ёндашувни кучайтириш, ҳосилдорликни ошириш ва мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Айниқса, пахта етиштиришда диверсификация жараёнларини кенгайтириш, замонавий экиш технологияларини жорий этиш, уруғчилик тизимидаги янгиликлар ҳамда картошкачиликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан таклифлар билдирилди.

Вазир ўз сўзида аграр соҳада юқори самарадорликка эришишда илм-фан ютуқларини амалиётга кенг жорий этиш муҳим эканини таъкидлади. Шунингдек, фермерларга агротехник тадбирларни илмий асосда ташкил этиш, ҳосилдорликни ошириш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини юксалтириш бўйича тавсиялар берилди.

Тадбир якунида сайёр қабул ташкил этилди. Унда фермерларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланиб, айрим масалалар жойида ҳал этилди, айрим мурожаатлар юзасидан эса мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.





Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: