USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Қўшкўпирда 300 йиллик тут дарахти ёқиб юборилди

667 марта
Қўшкўпирда 300 йиллик тут дарахти ёқиб юборилди

Қўшкўпир тумани Неъзаҳос маҳалласида жойлашган кўп йиллик тут дарахти ёқиб юборилгани ҳақида маълумотлар тарқалди. Айтилишича, маҳалладаги қарийб 300 йиллик тарихга эга бўлган тут дарахти номаълум шахслар томонидан қасддан ёқиб юборилган.

Маҳаллий аҳоли ва гувоҳларнинг айтишича, ушбу дарахт маҳалла учун ўзига хос рамз ҳисобланиб, кўп йиллар давомида ҳудуд аҳолисига соя-салқин ва табиий муҳит бахш этиб келган. Дарахтнинг шундай ҳолатга келтирилгани эса маҳалла аҳолиси ўртасида катта норозилик ва афсус уйғотган.


Ҳозирча ушбу ҳолатни ким содир этгани аниқланмаган. Маҳалла фуқаролари эса бу ишни қилган шахсларни топиш ва қонуний чора кўришни сўрамоқда.

Маълумки, кўп йиллик ва тарихий аҳамиятга эга дарахтлар табиатнинг ноёб мероси ҳисобланади. Бундай дарахтларни асраш ва муҳофаза қилиш ҳар бир фуқаронинг бурчи саналади.

Ҳозирча мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берилмаган. Жамоатчилик эса воқеага мутасадди ташкилотлар томонидан аниқлик киритилишини кутиб қолмоқда.

Изоҳ қолдириш

    • Бектемур 14 Mart 2026 20:37
      Бундай холатлар учраб турарди.Халк тили билан айтганда катта ёшга эга тут ёки гужум дарахтлари остида "шуттик"ёкиш ( пахтани чупга бойлаб мойга ботириб ерга тикка куйиб ёкилади) шу шуттик сони 7 та булиши айтилади бундан максад фарзанд куриш ёки хаётий муаммоларга юкоридаги амаллар оркали нажот топиш.Хаётим давомида бундай билимсизликлар ортидан мана шундай ёнгин холатларини куп учратганман афсус катта ёшдаги яна битта тут дарахти энди йук

Мавзуга алоқадор: