USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда ота фарзандларига 174 млн алимент тўлади

50 марта

Хоразмда ота фарзандларига 174 млн алимент тўлади

Шу тариқа эркак 5 йиллик алиментни олдиндан тўлаб берган.

Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг 26.05.2022 йилдаги суд буйруғига кўра, қарздор М.Ждан ундирувчи М.Ш. фойдасига икки нафар фарзандининг таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойдаги жами даромадининг 1/3 қисми миқдорида болалар вояга етгунга қадар алимент ундириш белгиланган.
 
Қарздор М.Ж. Бюронинг Қўшкўпир тумани бўлимига келиб ихтиёрий равишда фарзандлари учун беш йиллик алимент пулларини олдиндан тўлаб беришни билдирган.
 
Давлат ижрочисининг “олдиндан тўланадиган алимент суммасини ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида”ги қарорига кўра, қарздор М.Ж.нинг муддатидан олдин алимент тўловлари 01.01.2026 йилдан 31.12.2030 йилгача бўлган давр учун жами 174.258.165 сўмни ташкил қилган.
 
Суднинг 30.01.2026 йил кунги “Ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш ҳақида”ги ажрими билан қарздор М.Ж.дан ундирувчи М.Ш. фойдасига 01.01.2026 йилдан 31.12.2030 йилгача бўлган давр учун жами 174.258.165 сўм ундириш белгиланган бўлиб, давлат ижрочиси томонидан амалга оширилган ижро ҳаракатлари ва томонлар билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида қарздордан 174.258.165 сўм алимент пуллари ундирилиб, ундирувчининг банк пластик картасига ўтказиб берилиши таъминланган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: