USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганч давлат университетига янги ректор таништирилди

1 105 марта
Урганч давлат университетига янги ректор таништирилди

Бугун, 17 март куни Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетида ташкилий масалаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари С. Ражабов, Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари С. Салаев, вазирликнинг ҳудудий бошқармаси вакиллари ҳамда университет профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

Йиғилиш давомида вазирнинг биринчи ўринбосари С. Ражабов томонидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ Мадрахимова Феруза Рўзимбойевна Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ректори лавозимига тайинлангани жамоага расман эълон қилинди.

Сўзга чиққанлар янги раҳбарнинг илмий салоҳияти, бой тажрибаси ва бошқарув қобилиятини алоҳида таъкидлаб, унга масъулиятли фаолиятида омад ва муваффақиятлар тилади.
Ўз навбатида, ректор Феруза Мадрахимова билдирилган юксак ишонч учун миннатдорлик билдириб, мазкур масъулиятли вазифани сидқидилдан бажариш, университетни ҳар томонлама ривожлантириш, таълим сифати ва илмий салоҳиятни янги босқичга олиб чиқиш йўлида бор куч ва имкониятларини сафарбар этишини таъкидлади.
Шунингдек, йиғилишда олийгоҳ фаолиятини янада такомиллаштириш, замонавий таълим сифатини таъминлаш, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни кенгайтиришга қаратилган устувор вазифалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.






Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: