USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Рамазон ойида Хоразмда минглаб оилаларга моддий ва ижтимоий ёрдам етказилди

125 марта
Рамазон ойида Хоразмда минглаб оилаларга моддий ва ижтимоий ёрдам етказилди

Юртимизда инсон қадрини улуғлаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармонлар, илгари сурилаётган ташаббуслар мамлакатимизда ижтимоий адолатни таъминлаш, халқ фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Айниқса, муборак Рамазон ойида инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва саховат каби қадриятлар янада ёрқин намоён бўлди. Давлат раҳбарининг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш” ҳамда “Муборак Рамазон ойида эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида”ги қарорлари асосида Хоразм вилоятида ҳам кенг қамровли хайрли тадбирлар амалга оширилди.

Хусусан, вилоятда 2312 та кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг хонадонларида ифторлик тадбирлари ташкил этилди. Шу билан бирга, 2403 та оилага 3 миллиард 122 миллион 380 минг сўм миқдорида ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди. Республика вазирлик ва идоралари билан ҳамкорликда Хоразм вилоятининг 13 та туман ва шаҳарларида эҳтиёжманд аҳоли учун умумий ифторлик дастурхонлари ҳам ташкил этилди.

Аҳолини тиббий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган 502 нафар беморнинг рўйхати шакллантирилди. Ҳозиргача улардан 290 нафари стационар даволанишга ётқизилди, 111 нафари консерватив даволанишга жалб этилди, 179 нафари жарроҳлик амалиёти учун тайёрланди, 68 нафар фуқарода жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли ўтказилди.

Шунингдек, аҳолини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ишлари ҳам изчил амалга оширилди. Жумладан, 1-тоифадаги 14 653 нафар шахсга 1 миллион сўмдан жами 14 миллиард 653 миллион сўм, 2-тоифадаги 29 557 нафар оилага эса 500 минг сўмдан жами 14 миллиард 700 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдамлар ажратилди.

Рамазон ойида уй-жой шароитларини яхшилаш борасида ҳам амалий ишлар олиб борилди. 2 миллиард 577 миллион 500 минг сўм маблағ эвазига 1031 та хонадон таъмирланди. Бу эса ушбу хонадонларда яшовчи оилаларнинг турмуш шароитларини яхшилашга хизмат қилди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш борасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Маҳалла уюшмаси томонидан 9297 та хонадонга 929 миллион 700 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Шунингдек, ҳомийлар кўмагида 9161 та хонадонга 3 миллиард 206 миллион 800 минг сўм миқдорида озиқ-овқат ёрдами етказилди.

Бу каби хайрли ишлар Рамазон ойининг инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва саховат каби эзгу фазилатларини янада мустаҳкамлаб, жамиятда ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини кучайтиришга хизмат қилмоқда. Хоразм вилоятида амалга оширилаётган бундай тадбирлар эса халқ фаровонлигини таъминлаш йўлидаги эзгу саъй-ҳаракатларнинг ёрқин намунаси бўлиб хизмат қилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: