USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Шовотда картошка етиштириш бўйича амалий семинар ўтказилди

31 марта
Шовотда картошка етиштириш бўйича амалий семинар ўтказилди

Бугун Хоразм вилоятининг Шовот тумани Беруний ҳудудида жойлашган “Катқалъа замини” фермер хўжалиги дала майдонида картошка етиштириш бўйича амалий семинар ташкил этилди.

Мазкур тадбир озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим ўрин тутувчи асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан бири — картошка етиштиришни ривожлантириш, замонавий агротехник усулларни амалиётга жорий этиш мақсадида ўтказилди.

Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ўктам Машарипов, Шовот тумани ҳокими Муродбек Давлатов, вилоят прокурорининг ўринбосари Мелис Рахманов, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари, фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ҳамда тегишли мутахассислар иштирок этди.

Тадбир давомида картошка етиштиришнинг замонавий агротехник усуллари, юқори ҳосилдор навларни танлаш, сифатли уруғликдан фойдаланиш, суғориш ишларини тўғри ташкил этиш, табиий ва минерал ўғитлар билан ўз вақтида озиқлантириш масалалари юзасидан амалий тавсиялар берилди.

Шунингдек, дала майдонида картошка экиш жараёни намойиш этилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисларидан атрофлича жавоб олдилар.

Мазкур амалий семинар фермер ва деҳқонларнинг билим ва тажрибасини ошириш, картошка етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.







Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: