USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ҳазораспда марказлашган оқова сув тармоқлари кенгаймоқда

114 марта

Ҳазораспда марказлашган оқова сув тармоқлари кенгаймоқда

Ҳазорасп туманида аҳоли учун муҳим бўлган коммунал инфратузилмани ривожлантириш ишлари изчил давом эттирилмоқда. Хусусан, марказлашган оқова сув тизимларини кенгайтириш ва замонавий иншоотлар барпо этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 27 декабрдаги ПҚ-393-сонли қарорига мувофиқ, Инвестиция дастури доирасида тумандаги “Зиёлилар” маҳалласида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массиви учун ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида 13 километр узунликдаги тармоқ, шунингдек, битта оқова сув ҳайдаш ва битта оқова сувни тозалаш иншооти қурилмоқда. Айни пайтда оқова сув тозалаш иншоотида замонавий жиҳозларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, ушбу тизим тўлиқ ишга туширилгандан сўнг бутун Ҳазорасп туманида оқова сувлар атроф-муҳитга зарар етказмаган ҳолда қайта ишланади. Бу эса аҳолининг марказлашган канализация хизмати билан қамров даражасини сезиларли оширишга хизмат қилади.

Шунингдек, туманда оқова сув хизматини янада яхшилаш мақсадида қўшимча лойиҳалар ҳам амалга оширилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил март ойидаги йиғилиши баёнига асосан, Ҳазорасп туман марказида янги оқова сув тизимлари қурилиши бошланган.

Унга кўра, 25,7 километр узунликдаги оқова сув тармоқлари ётқизилиб, 6 та оқова сув ҳайдаш иншооти барпо этилмоқда.

Мазкур ишлар туманда аҳоли сони ва кўп қаватли уйлар сони ортиб бораётган бир шароитда, коммунал хизматлар сифатини ошириш ва экологик барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: