USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганчдаги кўҳна кўчада хавфли ҳолат: катта чуқур пайдо бўлди

135 марта
Урганчдаги кўҳна кўчада хавфли ҳолат: катта чуқур пайдо бўлди

Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги Кўҳна Урганч кўчасида йирик чуқур пайдо бўлиб, аҳоли хавотирига сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат йўл инфратузилмасидаги жиддий муаммолардан дарак бермоқда.

Гувоҳларнинг айтишича, чуқур анча вақтдан буён мавжуд бўлиб, ҳозирги кунда унинг ҳажми янада кенгайган. Айниқса, ушбу ҳудуддан ўтувчи пиёдалар ва ҳайдовчилар учун хавф туғдириши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур жойдан унчалик узоқ бўлмаган масофада Урганч шаҳар ҳокимлиги биноси жойлашган. Шунга қарамай, муаммони бартараф этиш ишлари ҳозирча сезилмаяпти.

Маҳаллий аҳоли мутасадди ташкилотлардан ушбу ҳолатга жиддий эътибор қаратишни, йўлда пайдо бўлган чуқурни тез орада бартараф этишни сўрамоқда. Чунки бундай ҳолатлар нафақат транспорт ҳаракатига, балки инсонлар ҳаёти ва саломатлигига ҳам жиддий хавф солиши мумкин.

Мазкур ҳолат юзасидан масъул идоралар муносабати кутилмоқда.

Изоҳ қолдириш

    • Улугбек 5 Aprel 2026 11:38
      Курсатмагунча узиннан билиб гуриб зутмиди би асвалт идоро

Мавзуга алоқадор: