Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармасига мурожаат: Урганчда автобус ҳайдовчиларига нисбатан шикоятлар кўпаймоқда

928 марта
Хоразм вилояти Транспорт бошқармасига мурожаат: Урганчда автобус ҳайдовчиларига нисбатан шикоятлар кўпаймоқда

Хоразм вилояти, айниқса Урганч шаҳрида жамоат транспортида хизмат кўрсатаётган айрим автобус ҳайдовчилари устидан аҳоли томонидан тушаётган шикоятлар сони ортиб бормоқда.

Фуқароларнинг таъкидлашича, шаҳарда ҳаракатланаётган баъзи автобус ҳайдовчилари йўловчилар билан қўпол муомалада бўлмоқда. Бундан ташқари, уларнинг йўл ҳаракати қоидаларига бепарволик билан ёндашаётгани жиддий хавотир уйғотмоқда.

Хусусан, айрим ҳайдовчилар ўнгга ёки чапга бурилишда сигнал чироқларини ёқмаслиги, йўл қоидаларига очиқчасига риоя қилмаслиги кузатилмоқда. Бу эса йўл-транспорт ҳодисалари (ЙТҲ) хавфини янада оширади.


Эътиборлиси, шаҳарда автобуслар учун алоҳида йўлак ташкил этилган бўлиб, уларга эркин ва хавфсиз ҳаракатланиш имконияти яратилган. Шунга қарамасдан, айрим ҳайдовчилар тўла йўловчи билан ҳаракатланаётган ҳолда ҳам қоидаларни бузишда давом этаётгани танқидларга сабаб бўлмоқда.

Шу муносабат билан фуқаролар Хоразм вилояти Транспорт бошқармасига мурожаат қилиб, ушбу ҳолатларни жиддий назоратга олишни сўрамоқда. Айниқса, қоидаларни қасддан бузадиган ва йўловчилар хавфсизлигини писанд қилмайдиган ҳайдовчиларга нисбатан қатъий чора кўриш зарурлиги таъкидланмоқда.

Жамоат транспорти — аҳоли учун энг муҳим хизмат турларидан бири. Унда хавфсизлик, маданият ва масъулият биринчи ўринда бўлиши шарт.

Изоҳ қолдириш

    • Матякубов Рашид 2 Aprel 2026 08:50
      Ассалому алейкум, автобус ҳайдовчиларни озгина бўлсам ҳимоя қилмоқчиман. Оддий мисол Урганч шаҳар Деҳкон бозорида ЦУМ ёнидаги йўлида йўлда катта билан "А" белгисига қарамасдан енгил автомобиллар стоянка қилиб қўйдилар. Автобус ҳайдовчи нимага шу йўлдан ҳаракат қилиб билмайди савол тўғилмоқда. Келтирилган масала критик ҳисобига эмас, тартибга солиш назаридан ёзияпман. Рахмат.
    • Матназар ота 2 Aprel 2026 08:59
      масьулиятли хайдовчиларни ахлок одобини синов килган холда куйиш лозим бунга бей фарк карашни узи хато АВТУБУС парки етакчи мухандисходимлари кайерга карамокда, бундай холат такрорланса нималарга олиб келиши хаммага маьлум
    • Алишер 2 Aprel 2026 09:07
      Қўшим қилиб айтиш керак бўлади. Кўпчилик автобус ҳайдовчилари йўловчи олишда йўлнинг ҳоҳлаган жойида тўхтаб автобусга одам чиққазади. Агар йўловчи ўзига керакли жойда тушуши керак бўлса ҳайдовчи "бекатда тўхтайман" деб жавоб беради. Аслида автобуслар фақат ва фақат автобус бекатларида одам олиши ва тушуриши керак. Шуларни ҳайдовчиларга қатъий такидлаб қўйиш керак бўлади. Эътиборингиз учун рахмат!
    • Umarbek 2 Aprel 2026 17:27
      Toppa togri Ayniqsa avtobus haydovchilari yolovchilarga uta qopollik bilan nazar pisand qilmasdan muomalada bolishlari odamni kayfiyatini tushirib qaytib avtobusga chiqmayman degan tuyguni keltirib chiqaradi. Albatta hammasi ham shunday demaymiz yaxshilari ham bor. Lekin nimaga shunday qopolikni nazoratga olmaydilar ahir zamonaviy avtobuslarni hamma joyi kameralashganku, rahbariyat uni kuzatib turish imkoni borku.
    • Йулдошбой 3 Aprel 2026 07:40
      Тугри гап умуман назарписанд килмасдан автобусни хайдашади

Мавзуга алоқадор: