USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

9 апрель куни Хоразмда электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин

1 165 марта
9 апрель куни Хоразмда электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин

Хоразм вилоятининг бир қатор ҳудудларида 9 апрель куни режалаштирилган профилактика ишлари сабаб электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқлари томонидан электр тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига мувофиқ режали ишлар амалга оширилади.


Шунга кўра, қуйидаги ҳудудларда электр таъминотида узилишлар бўлиши эҳтимол:

Урганч тумани:
Каттабоғ, Юқорижирмиз, Қорамон, Беруний, Бахшилар, Ҳилол, Гулобод маҳаллалари;

Шовот тумани:
Эшонқалъа, Бўстон, Гулистон маҳаллалари;

Қўшкўпир тумани:
Незахос, Ўрта қишлоқ, Полвон, Кўктом, Қадрият, Олтин воҳа, Дурдона, Хонобод, Қоравул, Вахмчи, Дўстлик, Илгалди, Меҳнатобод, Шеробод, Пахтакор, Кўкшом, Баратлар, Араблар, Бўрлоқ, Янгилик, Айронкўл, Ёвғир, Месит маҳаллалари;

Хива тумани:
Чанашиқ ва Паномақсум маҳаллалари;

Хонқа тумани:
Жаннатмакон, Бунёдкор, Аҳиллик, Мангуллик, Маҳорат, Порлоқ, Пахтакор, Хонқаобод, Дўрман, Маданияр, Эҳтиром, Сарапайон маҳаллалари;

Боғот тумани:
Оқтепа, Пахтаобод, Қорабоғ, Ёшўсмир, Қуланқорабоғ, Меҳнатгули, Беруний, Хуррият, Ўзгариш, Ҳунарманд, Боғистон, Деҳқонобод маҳаллалари ҳамда Узумзор шаҳарчаси;

Ҳазорасп тумани:
Жангиота, Наврўз, Шовот, Оқмайдон, Бешта, Тўртта, Янгиҳаёт, Буюксимо, Истиқлол маҳаллалари;

Хива шаҳри:
Чанашиқ, Паномақсум, Ангарик маҳаллалари;

Урганч шаҳри:
Гулзор, Саховат, Жамбул, Оби Ҳаёт, Бинокор маҳаллалари.

Мутахассислар таъкидлашича, ушбу профилактика ишлари электр тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш, носозликларнинг олдини олиш ва истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб бериш мақсадида амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан фуқаролардан вақтинчалик ноқулайликларга тушуниш билан қарашлари сўралади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: