USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Инфантино бир вақтнинг ўзида иккита ўйинни томоша қилдими?

200 марта
Инфантино бир вақтнинг ўзида иккита ўйинни томоша қилдими?

Бугун, 26 июнь куни FIFA президенти Жанни Инфантино Жаҳон чемпионатининг “Э” гуруҳи 3-туридан ўрин олган икки учрашувни бир вақтнинг ўзида стадиондан кузатгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Гуруҳнинг ҳал қилувчи баҳслари – Эквадор ва Германия, шунингдек, Кюрасао ҳамда Кот-д’Ивуар ўртасидаги ўйинлар бир вақтнинг ўзида бошланди. Эквадор гуруҳ пешқадами Германияни сенсацион тарзда 2:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Кот-д’Ивуар Кюрасаони 2:0 ҳисобида енгиб, 1/16 финалга йўл олди.

Бироқ ўйинлардан ҳам кўра кўпроқ муҳокама қилинган воқеа майдон ташқарисида содир бўлди. Жанни Инфантино ҳар икки стадионнинг катта экранларида бир вақтнинг ўзида кўринди. Бу эса мухлисларда “у қандай қилиб икки хил шаҳардаги ўйинда бир вақтнинг ўзида бўлиши мумкин?” деган саволни туғдирди.

Ижтимоий тармоқларда тез орада FIFA президенти гўёки ҳар икки учрашувни ҳам стадиондан кузатаётгандек тасвирланган видео ва скриншотлар кенг тарқалиб, қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Албатта, Инфантинонинг бир вақтнинг ўзида икки ўйинда бўлиши мумкин эмас. Бироқ у турнир бошланишидан аввал имкони борича бир кунда бир нечта учрашувни жойидан туриб кузатиш нияти борлигини маълум қилган эди.

Бу мақсадда FIFA президенти шаҳарлар ўртасида хусусий самолёт орқали ҳаракатланмоқда. Ушбу самолёт Qatar Airways томонидан турнир давомида фойдаланиш учун Инфантинога махсус тақдим этилган. Юқоридаги учрашувлар Филаделфия ва Ист-Ратерфорд шаҳарларида бўлиб ўтди. Икки арена орасидаги масофа қарийб 130 километрни ташкил этади.

FIFA’даги манбаларга кўра, 56 ёшли Инфантино жадвал қанчалик оғир бўлмасин, имкони борича ҳар куни иккита учрашувга ташриф буюришга ҳаракат қилади. У 2022 йил Қатардаги Жаҳон чемпионатида деярли барча 64 та ўйинни жойидан туриб томоша қилган эди. Бунга стадионлар орасидаги энг узоқ масофа атиги 74 километр бўлгани имкон яратган.

Бу галги Жаҳон чемпионати эса уч давлат ва тўртта вақт минтақасини қамраб олган. Турнирдаги 16 та стадион ўртасидаги энг узоқ масофа қарийб 4506 километрни ташкил этади. Инфантино эса мусобақадаги барча иштирокчилар ичида энг кўп масофани босиб ўтувчи шахс бўлади. Терма жамоалар орасида эса энг оғир сафар жадвали Босния ва Герцеговина ҳиссасига тўғри келган. Жамоа гуруҳ босқичида Торонтодан Лос-Анжелесга, у ердан Сиэтлга боради, шу билан бирга ҳар бир учрашувдан кейин Солт-Лейк-Ситидаги машғулотлар базасига қайтиб туради. Уларнинг умумий сафар масофаси 5059 километрни ташкил этади.

Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати уч мамлакат ва тўртта вақт минтақасини қамраб олган бўлиб, 16 та стадион орасидаги энг узоқ масофа қарийб 4506 километрни ташкил этади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: