USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмлик бадминтончимиз Афғонистондан иккита медаль билан қайтмоқда

137 марта
Хоразмлик бадминтончимиз Афғонистондан иккита медаль билан қайтмоқда

Жорий йилнинг 4–10 ноябр кунлари Афғонистоннинг Қобул шаҳрида бадминтон бўйича эркаклар ўртасида Afghanistan Open 2025 Badminton Tournament мусобақаси бўлиб ўтди. Афғонистон Бадминтон федерацияси ташаббуси билан ўтказилган ушбу нуфузли мусобақада Эрон, Афғонистон, Ўзбекистон ва Сурия каби мамлакатларнинг сара бадминтон усталари иштирок этди.

Мусобақада мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ва Хоразм бадминтон мактаби тарбияси бўлган Ғаффорбек Жабборов (тренери — Алишер Эримов) икки йўналишда юқори натижа қайд этиб, том маънода кўпчилик эътирофига сазовор бўлди.

Спортчимиз:
  • Жуфтлик йўналишида — олтин медаль,
  • Яккалик йўналишида — кумуш медаль

қўлга киритиб, Хоразм ва Ўзбекистон бадминтони нуфузини янада юксалтирди.

Ғаффорбек Жабборов ушбу ютуқлари учун жами 1500 АҚШ доллари, шу жумладан яккаликда — 1000 доллар, жуфтликда — 500 доллар миқдоридаги мукофот пули билан тақдирланди.

Хоразм спорт жамоатчилиги бадминтончимиз ютуқларини катта мамнуният билан қарши олди. Ёш спортчи эришган ушбу натижа вилоятимизда бадминтон спортига бўлган қизиқиш ва эътибор ортиб бораётганидан далолат беради.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: