USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда оилалар барқарорлиги синовда: никоҳлар камайиб, ажримлар ортиб бормоқда

73 марта
Ўзбекистонда оилалар барқарорлиги синовда: никоҳлар камайиб, ажримлар ортиб бормоқда

2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда никоҳлар сони қисқариб, ажримлар сони ошгани қайд этилди. Бу ҳолат мамлакатда оила институти билан боғлиқ тенденциялар жиддий таҳлилни талаб қилаётганини кўрсатади.

Жорий йилнинг январь–март ойларида республика бўйича 42,3 мингта никоҳ рўйхатдан ўтказилган. Никоҳ коэффициенти ҳар минг аҳолига 4,5 тани ташкил этди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 мингтага камайганини англатади.

Шу билан бирга, ажримлар сони ортиши кузатилмоқда. 2026 йилнинг дастлабки уч ойида 12,7 мингта ажрим қайд этилган бўлиб, ажрим коэффициенти ҳар минг аҳолига 1,3 тани ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 1,2 мингтага кўп.

Ҳудудлар кесимида қаралганда, никоҳларнинг 20,2 мингтаси (47,7 фоиз) шаҳарларда, 22,1 мингтаси (52,3 фоиз) қишлоқ жойларда рўйхатдан ўтган. Ажримлар эса аксинча, кўпроқ шаҳарларда қайд этилган: 7,6 мингта (59,4 фоиз) шаҳарларда, 5,1 мингта (40,6 фоиз) қишлоқ ҳудудларида.

2025 йил якуний кўрсаткичлари ҳам шунга ўхшаш ҳолатни тасдиқлайди. Ўтган йил давомида 267,1 мингта никоҳ рўйхатдан ўтказилган бўлиб, бу 2024 йилга нисбатан 4,7 мингтага кам. Шу билан бирга, ажримлар сони 46,9 мингтага етган ва бу ҳам аввалги йилга нисбатан 1,8 мингтага кўп.

Мутахассислар фикрича, бу каби ўзгаришларга ижтимоий-иқтисодий омиллар, ёшлар қарашларининг ўзгариши, оилавий муносабатлардаги муаммолар ва миграция жараёнлари таъсир кўрсатиши мумкин.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: