USD: 11,910 so'm EUR: 13,589 so'm RUB: 152 so'm GBP: 15,889 so'm CNY: 1,754 so'm KZT: 25 so'm TRY: 255 so'm AED: 3,242 so'm USD: 11,910 so'm EUR: 13,589 so'm RUB: 152 so'm GBP: 15,889 so'm CNY: 1,754 so'm KZT: 25 so'm TRY: 255 so'm AED: 3,242 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

ИИВга камера ва радарлар юзасидан парламент сўрови юборилди

395 марта

ИИВга камера ва радарлар юзасидан парламент сўрови юборилди

Бугун, 28 апрель куни Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатовга “Автомобиль йўлларидаги фото-видео қайд этиш техника воситаларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашдаги самарадорлиги ҳамда йўл ҳаракати соҳасига ахборот технологияларини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида” парламент сўрови юборилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, қонунчилик палатаси депутатларининг сайлов округларида фуқаролар билан ўтказилган мулоқотлари ва учрашувлари давомида транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан содир этилган қоидабузарликларни аниқловчи фото-видео қайд этиш техника воситаларининг ёки кўчма фоторадарларнинг фаолияти борасида айрим эътирозлар билдирилмоқда.
Хусусан, рухсат этилган тезлик кўрсаткичлари кескин ўзгарадиган қисмларда йўл белгилари етарли даражада кўринадиган нуқталарга ўрнатилмагани, фото-видео қайд этиш тизимида маълумотларни қайта ишлаш чоғида жарималарни ҳисоблашда техник хатоларга йўл қўйилиши оқибатида асоссиз равишда маъмурий жазо чоралари қўлланилиши, айрим йўлларнинг сифати талаб даражасида эмаслиги, йўл чизиқларининг кўринмаслиги ёки нотўғри белгилангани ўз навбатида, йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига олиб келаётгани ва пиёдалар йўлакларида светофорлар етишмаётгани фуқароларнинг ҳақли эътирозларини келтириб чиқармоқда.

Шунингдек, Президент раислигида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инфратузилмасини яхшилаш ва тирбандликларни камайтириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, жумладан, автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ҳамда йўл инфратузилмасини такомиллаштириш юзасидан бир қатор вазифалар белгилаб берилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастури”нинг ижроси, йўл инфратузилмасини ривожлантириш йўналишидаги лойиҳаларни молиялаштириш, фото-видео қайд этиш техника воситаларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашдаги самарадорлиги ва натижадорлиги таҳлили ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида мавжуд муаммолар ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан асослантирилган тушунтиришлар бериш ҳақида Ички ишлар вазирига парламент сўрови юборилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: