USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда 086-шаклдаги тиббий маълумотномани онлайн юклаб олиш хизмати ишга тушди

178 марта

Ўзбекистонда 086-шаклдаги тиббий маълумотномани онлайн юклаб олиш хизмати ишга тушди

Манба: “Daryo” / Farrux Aliyev
Ўзбекистонда 086-шаклдаги тиббий маълумотномани онлайн олиш имконияти яратилди, деб хабар бермоқда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ахборот хизмати

Қайд этилишича, аввал фуқаролар мазкур маълумотномани олиш учун шифохонага қайта бориши ва навбат кутиши керак эди. Эндиликда эса хизмат тўлиқ рақамлаштирилиб, ҳужжатни масофадан туриб юклаб олиш имконияти яратилди.


086-шаклдаги тиббий маълумотнома олийгоҳ, лицей ва коллежларга ҳужжат топшираётган абитуриентлар, спортчилар ва ишга кираётган номзодлар, судьялик лавозимига тайинланаётган шахслар, шунингдек, “Мурувват” ва “Саховат” уйларига йўлланма олаётган кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга тақдим этилади.

Маълумотномани олиш учун фойдаланувчи my.gov.uz порталига кириб, “Соғлиқни сақлаш” бўлимига ўтиши, “086-шаклдаги тиббий маълумотномани олиш” хизматини танлаши ва тайёр ҳужжатни юклаб олиши керак бўлади.

Портал маълумотига кўра, ҳужжат тизимда фақат фуқаро тегишли тиббиёт муассасасида шифокорлар кўригидан ўтгандан кейин шакллантирилади. Шифокорлар хулосаси базага киритилгач, маълумотнома онлайн тарзда юклаб олиш учун очилади. Хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул бўлиб, қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: