USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Қозоғистон–Ўзбекистон чегарасидаги постда фуқаролар тўпланиб қолди

157 марта

Қозоғистон–Ўзбекистон чегарасидаги постда фуқаролар тўпланиб қолди

Манба: “Nur.kz” / Petr Karandashov
Қозоғистон–Ўзбекистон чегарасидаги “Қоплонбек” назорат-ўтказиш пунктида фуқаролар тўпланиб қолгани маълум қилинди. Бу ҳақда “Нур.кз” Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизмати маълумотига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, ҳолат Ўзбекистон ҳудудидаги “Навоий” чегара божхона постида юзага келган муаммолар сабаб кузатилган. Шу боис фуқароларнинг бир қисми қўшни давлат ҳудудига киришни кутишга мажбур бўлган.

Қозоғистон томони ўз ҳудудидаги назорат-ўтказиш пункти одатдаги режимда ишлаётганини, чегарани кесиб ўтиш бўйича ҳеч қандай чеклов жорий этилмаганини билдирган.


Ўзбекистон томони маълумотига кўра, айни пайтда пост фаолиятидаги носозликларни бартараф этиш ва иш жараёнини тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Чегара хизмати фуқаролардан сафарларни режалаштиришда юзага келган вазиятни инобатга олишни сўраган.
Божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусан Тангриев “Дарё”га ҳолат юзасидан изоҳ бериб, байрам кунларида чегара божхона постлари орқали фуқаролар ва пиёдалар оқими бир неча баробарга ошишини маълум қилди.

Қўмита маълумотига кўра, айни пайтда “Ғишткўприк” чегара божхона пости қурилиш ишлари сабаб ёпилган. Шу туфайли асосий юклама “Навоий” чегара божхона постига тушмоқда.

Фуқароларга муқобил йўналиш сифатида Чиноздаги “Яллама” чегара божхона постидан фойдаланиш тавсия қилинган. Шунингдек, Наврўз байрамидан буён “Сирдарё” чегара божхона пости ҳам пиёдалар ва енгил автомобиллар учун қайта очилгани эслатилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: