USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Банклар кучайтирилган мониторингдаги давлатлардан келадиган йирик пул ўтказмаларини кузатиб боради

92 марта
Банклар кучайтирилган мониторингдаги давлатлардан келадиган йирик пул ўтказмаларини кузатиб боради

Марказий банк шубҳали операциялар рўйхатига кучайтирилган мониторингдаги давлатлардан 412 млн сўмдан юқори миқдорда келадиган пул ўтказмаларини киритди.

Марказий банк бошқаруви қарори билан операциялар шубҳали деб ҳисобланадиган мезон ва белгилар рўйхати янгиланди.


Хусусан, кучайтирилган мониторингда бўлган давлатлардан келадиган пул ўтказмалари ва тушумлар, агар уларнинг умумий суммаси бир марталик операция ёки 30 кун ичида амалга оширилган бир нечта ўтказмалар ҳисобида 1000 БҲМга (412 млн сўм) тенг ёки ундан юқори бўлса, шубҳали операция сифатида баҳоланади.
Шунингдек, хизмат кўрсатиш бўйича импорт шартномасининг предметини тўлиқ ёки қисман ўзгартириш ёки қарздорликни хизматлар орқали қоплаш ҳолатлари ҳам назоратга олинади. Агар шартнома суммаси 5000 БҲМдан (2 млрд 60 млн сўм) ошса, операция шубҳали деб қаралади. Илгари бу чегара 20 000 БҲМ (8,2 млрд сўм) этиб белгиланган эди.
Бундан ташқари, кўчмас мулк ва транспорт воситаларини эскроу ҳисобварақлари орқали олди-сотди қилиш операциялари, агар банк карталаридан мобил иловалар орқали 500 БҲМ ва ундан юқори миқдорда бир марталик ёки 30 кун ичида ўтказилган бўлса ҳам, шубҳали операциялар қаторига киритилмаслиги аниқлаштирилди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: