USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Солиқ қўмитаси P2P тўловлар назоратини бошлади

316 марта
Солиқ қўмитаси P2P тўловлар назоратини бошлади
 
Солиқ қўмитаси савдо фаолияти билан шуғулланувчи айрим хўжалик юритувчи субъектларда савдо амалиётлари пластик картадан пластик картага пул ўтказмалари орқали амалга оширилаётган ҳолатлар таҳлил қилинаётганини маълум қилди.
 
Ижтимоий тармоқларда солиқ инспекторлари фуқароларнинг банк карталарини оммавий текширишга киришгани, тез-тез пул ўтказмалари сабаб айрим шахслар сўроққа чақирилаётгани ҳамда ҳар бир тушум учун тушунтириш хати талаб қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шу муносабат билан Солиқ қўмитаси расмий изоҳ берди.
Қўмита маълумотига кўра, айрим ҳолатларда P2P операциялари орқали келиб тушган даромадлар солиқ ҳисоботларида акс эттирилмаяпти. Оқибатда давлат бюджетига тушиши лозим бўлган маблағлар тўлиқ шаклланмай қолмоқда.


Шу боис, солиқ органлари томонидан юридик шахсларда фаолият юритувчи раҳбар ходимларнинг банк пластик карталарига келиб тушган маблағлар юзасидан таҳлилий ўрганишлар олиб борилмоқда.

Аниқланган ҳолатлар асосида солиқ ҳисоботларида кўрсатилмаган даромадлар бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда ҳамда солиқ тўловчиларга хабарномалар юборилмоқда.

Қўмита таъкидлашича, мазкур жараён жазолаш ёки босим ўтказишга эмас, балки иқтисодий адолатни таъминлаш, яширин айланмаларни қисқартириш ва қонун доирасида фаолият юритаётган ҳалол тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
“Ҳар бир тўланган солиқ мамлакат тараққиёти, янги йўллар, мактаблар, шифохоналар ва халқ фаровонлиги учун қўшилган ҳиссадир”, - дейилади муносабатда.

Шунингдек, Солиқ қўмитаси барча тадбиркорлик субъектларини амалдаги қонунчиликка қатъий риоя қилишга, савдо тушумларини тўлиқ расмийлаштиришга ва солиқ ҳисоботларида ҳаққоний акс эттиришга чақирган.
 
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2026 йил 9 августдан тижорат банклари учун ички назорат қоидаларига киритилган янги ўзгартишлар кучга киради. Унда гумонли ва шубҳали операцияларни аниқлашнинг янги мезонлари белгиланган. Жумладан, 16 ёшга тўлмаган шахслар ҳисобварағига 16,5 миллион сўмдан ортиқ маблағ келиб тушиши ёки ечиб олиниши гумонли операция сифатида баҳоланиши мумкин.

Бундан ташқари, банклар ва нобанк молия ташкилотларига нисбатан санкциялар қўллаш тартиби ҳам 2026 йил 7 августдан янгиланади. Янги тартибга кўра, молиявий ташкилотларга нисбатан қўлланадиган чоралар ва жарималар рўйхати кенгайтирилади.

Изоҳ қолдириш

    • Фарход 13 May 2026 12:02
      Ман бу солик текширишига салбий фикрдаман сабаби ойлик олдим уни бозорга, дуконга ёки жисмоний шахсга накд пул килишим мумкин, махсулот олишим мумкин кайси бирини айтишим керак куп амалимёт булади. Бу текшириш хатолигини айтмокдаман. шахсий пластик ва омонат бу жисмоний шахснинг пешона тери билан йигган ва жамгарган мехнавт хакидир, Хаммаан нарсани хам конун килмаслик керак деб уйлайман

Мавзуга алоқадор: