USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Йўл бўйидаги ҳожатхоналар менинг ҳам таъбимни хира қилади” — Туризм қўмитаси раиси

165 марта

“Йўл бўйидаги ҳожатхоналар менинг ҳам таъбимни хира қилади” — Туризм қўмитаси раиси

Ўзбекистонда туризм объектлари ва йўлбўйи ҳудудларида 11 минг атрофида ҳожатхона фаолият юритмоқда. Бироқ кўплаб объектларда тозалик ва шароит ҳамон талаб даражасида эмас. Бу ҳақда Туризм қўмитаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб хабар бермоқда “Дарё” мухбири.
Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Оққулов, айниқса, йўл бўйидаги ёнилғи қуйиш шохобчаларидаги ҳожатхоналар аҳволини танқид қилди. Унинг айтишича, аксарият объектлардаги шароит қониқарли эмас.

Ўзим ҳам йўлим тушса, атайин кириб кўраман. Йўллардаги ҳожатхоналар ўзимнинг ҳам таъбимни хира қилади. Шохобчалар бундан фойда кўрмайди. Агар манфаатдор бўлганида, муносабат ҳам бошқача бўларди, деди қўмита раиси.
Оққуловнинг таъкидлашича, ҳожатхоналарнинг санитария ҳолатини назорат қилувчи масъул идоралар мавжуд. Шу билан бирга, текширувлар вақтида аксарият объектларда камчиликлар яширилиши ёки текширув олдидан вақтинча тартибга келтирилиши кузатилади.
Биз томонимиздан махсус инспекция ўтказилганда ҳаммаси жойида бўлади. Лекин кундалик ҳолат бошқача, деди у.
Қўмита раиси муаммони ҳал қилишда жамоатчилик назорати муҳимлигини таъкидлади. Унинг фикрича, фуқароларнинг талабчанлиги ва доимий эътирозлари хизмат сифати яхшиланишига туртки бериши мумкин.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: