USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Шавкат Мирзиёев “Ақлли ва хавфсиз шаҳарлар альянси”ни тузишни таклиф қилди

14 марта

Шавкат Мирзиёев “Ақлли ва хавфсиз шаҳарлар альянси”ни тузишни таклиф қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев халқаро “Ақлли ва хавфсиз шаҳарлар альянси”ни тузишни таклиф қилди. Бу ҳақда у бугун, 18 май куни Озарбайжоннинг Баку шаҳрида ўтказилаётган Бутунжаҳон урбанизация форуми 13-сессиясининг Етакчилар саммитида сўз очди.

Ўзбекистон етакчиси муҳокама қилинаётган масалалар юзасидан бир қатор таклиф ва ташаббусларни илгари сурган.
Биринчидан, барча ҳудудларда аҳоли учун тенг яшаш шароитларини яратиш кичик ва ўрта шаҳарларни уйғун ривожлантиришни талаб қилмоқда. Шу сабабли Ўзбекистон етакчиси ҳамкор давлатларни шаҳарларни ривожлантиришда “мутаносиб урбанизация” тамойилини кенг жорий этишга чақирган.

Иккинчидан, шаҳар бошқарувида сунъий интеллект ва рақамли трансформация имкониятларидан барча давлатлар тенг фойдалана олиши зарур. Шавкат Мирзиёев ушбу соҳада технология, стандартлар ва тажрибаларни тизимли алмашишга қаратилган халқаро “Ақлли ва хавфсиз шаҳарлар альянси”ни тузишни таклиф қилган.

Учинчидан, ёшлар ва аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини сифатли ҳамда арзон уй-жойлар билан таъминлаш жуда муҳим. Ўзбекистон Президенти шу мақсадда келгуси йилда Самарқанд шаҳрида уй-жой қурилишига молия ва инвестицияларни жалб этишдаги янгича ёндашувлар юзасидан халқаро форум ўтказишга тайёр эканини билдирган.

Тўртинчидан, глобал иқлим ўзгаришларини инобатга олган ҳолда “яшил шаҳарлар”ни барпо этишнинг умумий тамойиллари ва стандартларини қабул қилиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон раҳбари шаҳарларнинг табиат билан уйғун ривожланишини рағбатлантириш мақсадида БМТ-Habitat'нинг “Яшил шаҳар” халқаро мукофотини таъсис этишни таклиф қилган.

Бешинчидан, урбанизация даражасининг ўсиши шаҳарлардаги ўзини ўзи бошқаришнинг анъанавий тузилмалари ролини янада оширмоқда. Шу муносабат билан Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон урбанизация форумининг 15-сессиясини 2030 йилда Янги Тошкент шаҳрида ўтказишни ва унинг бош мавзусини “Шаҳарларнинг барқарор ривожланишида маҳалла институтининг ўрни” деб номлашни таклиф этган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: