USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼ USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

10 минг қадам учун пул тўлайдиган платформа ишга тушган — Экоқўмита

2 610 марта

10 минг қадам учун пул тўлайдиган платформа ишга тушган — Экоқўмита

Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш ва улар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Эко-фаол фуқаро” платформаси ишга туширилди. Бу ҳақда Экология қўмитаси матбуот хизмати “Дарё”га маълум қилди.

Президентнинг “Эко-маданият” умумиллий лойиҳаси доирасида экологик таълим, илм-фан ва тарғиботни жадаллаштиришга оид комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида 10 минг қадам пиёда юриш тажрибасини қайта тиклаш ишларини амалга ошириш ҳамда “Соғлом турмуш тарзи” платформаси фаолиятини йўлга қўйиш белгиланган.


Қўмита ахборотида айтилишича, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш ва улар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида Экология қўмитаси томонидан 1 майдан “Эко-фаол фуқаро” платформаси фаолияти йўлга қўйилган. Платформани App Store ва Play Маrket орқали юклаб олиб, фойдаланиш мумкин.
“10 минг қадам пиёда” акциясини амалга ошириш ва рағбатлантириш, яъни пул тўлаш тартибини ишлаб чиқиш жараёни босқичма-босқич давом этмоқда,  дейилади қўмита ахборотида.
Ўзбекистонда “10 минг қадам пиёда” тажрибаси 1 майдан қайта ишга тушиши маълум қилинганди. “Соғлом турмуш тарзи” платформаси — “1hls.uz” учун ҳар йили Махсус жамғарма маблағи ҳисобидан 10 миллиард сўм ажратилиши қайд этилган.

Изоҳ қолдириш

    • Temur 19 May 2026 05:27
      Qanday qilib ro'yxatdan o'tish mumkin
    • Шокир Атажанов 19 May 2026 08:21
      Тизимга уланиб булмаяпди
    • Хамза 19 May 2026 08:38
      Бундай платформа топилмади апсторедан
      Кандай кирамиз
    • Doniyorbek 19 May 2026 13:41
      Ilovaga umuman kirmayapdi ku
    • Асадбек 19 May 2026 20:48
      Хатолик даб друбди ку

Мавзуга алоқадор: