USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистон бензин ва газ импортини кескин оширди

107 марта

Ўзбекистон бензин ва газ импортини кескин оширди


Ўзбекистон 2026 йил январь-апрель ойларида бензин ва газ импортини сезиларли кўпайтирди. Ярим йил деганда илк бор олтин экспорт қилди. Статистика қўмитасининг навбатдаги шарҳида асосий рақамлар келтирилган

Мамлакат тўрт ойда 9,97 млрд долларлик экспортни, 16,35 млрд долларлик импортни амалга оширди. Ташқи савдода экспорт улуши 2025 йил мос даврига нисбатан 16,8 фоиз қисқарган бўлса, импорт ҳажми 26,7 фоиз ўсди.

Экспортда хизматлар улуши юқори
Мамлакатнинг тўрт ойлик хизматлар экспорти ҳажми 3,46 млрд долларга етган (ўсиш 32,6 фоиз). Бу умумий улушнинг қарийб 34,7 фоизига тенг.

Республикада ярим йиллик танаффусдан сўнг, апрелда 1,5 млрд долларлик олтин экспортини ҳам амалга оширган. Мазкур қиймат январь- апрелдаги жами экспорт улушининг 15,1 фоизини ташкил этган.

Тўрт ой давомида хорижга 1,5 млрд долларлик саноат товарлари (ўсиш 17,1 фоиз), 753 млн долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар (ўсиш 13,7 фоиз) сотилган. Жумладан, 463 млн долларлик мева-сабзавот, 205,9 млн долларлик донли экинлар сотуви амалга оширилган.
Ўз навбатида 447,5 млн долларлик минерал ёқилғи ва мойлаш материаллари пулланган (2,2 фоиз). Мазкур таркибда нефть маҳсулотлари сотуви 234,3 млн долларни ташкил этиб, 2025 йил мос даврига нисбатан 55 фоизга ўсган.


Тўрт ой давомида 129,4 млн долларликтабиий газ экспорти амалга оширилган. Бу ўтган йил мос давридагига қараганда 35,2 фоизга кам. Электр токи экспорти ҳам йиллик ҳисобда 4,2 фоизга қисқариб, жами 82,8 млн долларни ташкил этган. Январь—апрелда мамлакат 596,4 млн долларликтўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилган (ўсиш 12,1 фоиз). Шу билан бирга, чет элга 570,2 млн долларлик рангли металлар сотилган (ўсиш 7,8 фоиз).

Импорт таркиби
Январь—апрель ойларида импорт ҳажмининг энг катта улушини доимгидек машиналар ва транспорт асбоб ускуналари хариди ташкил этган — 5,5 млрд доллар (ўсиш 29,1 фоиз). Бу умумий импорт ҳажмининг қарийб 33,7 фоизига тенг. Мазкур туркумда автомобиллар хариди 1,3 млрд долларга (ўсиш 33,7 фоиз), электр машиналари ва жиҳозлари улуши 1 млрд долларга (ўсиш 63,1 фоиз) етган.

Ўз навбатида мамлакатга 1,9 млрд долларлик (ўсиш 47,2 фоиз) озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар, 1,44 млрд долларлик минерал ёқилғи ва мойлаш материаллари олиб кирилган (ўсиш 25,8 фоиз).
Озиқ-овқатлардан 320,1 млн долларлик гўшт ва гўшт маҳсулотлари (ўсиш 62,7 фоиз), 236,8 млн долларлик шакар, шакардан тайёрланган маҳсулотлар ҳамда асал (ўсиш 49,6 фоиз) импорти сезиларли ортган.

Минерал ёқилғилар таркибида 821,5 млн долларлик нефть ва нефть маҳсулотлари импорти ўрин олган (ўсиш 20,3 фоиз). Хусусан, бензин импорти 327,1 млн долларни ташкил этиб, 2025 йил январь—апрелига нисбатан икки бараварга ошган. Дизель импортида ҳам 20 фоизлик ўсиш кузатилган (185,6 млн долларлик олиб кирилган).

Жорий йил январь—апрель ойларида Ўзбекистонга 508,3 млн долларлик табиий газ импорт қилинган. Бу кўрсаткич 2025 йил мос даврига қараганда 53,6 фоизга кўп.

Ўз навбатида кимёвий воситалар импорти 2 млрд доллардан ошиб, йиллик ўсиш 22,6 фоизга етган. Яна 2,5 млрд долларликсаноат товарлари (ўсиш 17,1 фоиз), 1,6 млрд долларлик хизматлар (ўсиш 15,5 фоиз) импорт қилинган. Хизматлар импорти таркибида сафарлар (туризм) улуши 755,9 млн долларга етган.
Тўрт ой ичида 998,4 млн долларлик чўян ва пўлат импорти амалга оширилган (ўсиш 5,6 фоиз).

Энг йирик савдо ҳамкорлар
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли йирик ҳамкори Хитой бўлиб қолмоқда. Январь-апрель ойларида икки мамлакат ўртасида 6,2 млрд долларлик экспорт ва импорт операциялари амалга оширилган. Кейинги ўринларда Россия (4,5 млрд доллар), Қозоғистон (1,8 млрд доллар), Туркия (920,6 млн доллар) ва Афғонистон (728,2 млн доллар) билан савдо улуши юқори бўлган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: