USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Россия ва Украина урушида қатнашган Ўзбекистон фуқаросининг озодлиги 4 йилга чекланди

223 марта

Россия-Украина урушида қатнашиб, жанг майдонида ҳарбий истеҳком қуриш ишларига жалб этилган Ўзбекистон фуқаросига 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. У Россияда яшаш қоидаларини бузганликда айбланган, жазо берилмаслиги эвазига Россия қуролли кучлари таркибига ҳарбий хизмат қилишга рози бўлган.

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи Ўзбекистон фуқароси Т.Р. Россия-Украина ўртасидаги қуролли можарода қатнашгани учун айбли деб топилди. Жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судида 2024 йил 28 апрель куни унинг устидан чиқарилган ҳукмга кўра, у Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисми (Ёлланиш) бўйича 4 йилга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинди. «Газета.uz» суд ҳукмини ўрганди.

Суд ҳужжатларига кўра, Т.Р. 2021 йил май ойида ишлаш мақсадида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига борган. У 2024 йил январь ойида Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ушланиб, мамлакатда яшаш қоидаларини бузганликда айбланган.

Кейинчалик Т.Р. ўзига нисбатан қонуний чоралар кўрилмаслиги, Россия фуқаролигини олиш ва бошқа шахсий манфаатларини кўзлаб, Россия қуролли кучлари таркибига ҳарбий хизматга ёлланган. У ҳарбий можарода иштирок этаётган томонлардан бирининг фуқароси, ҳарбий хизматчиси ёки резиденти бўлмаганига қарамай, Украинага қарши ҳарбий ҳаракатларда қатнашган.

Т.Р. Ленинград вилоятининг Виборг тумани, Каменка посёлкасида жойлашган ҳарбий қисмга олиб борилган. У ерда Украина билан чегара яқинидаги жанговар ҳудудларда фаолият юритган ва хусусан, жанговар иншоотлар, жумладан, блиндажлар қуриш ишларига жалб қилинган.
Суд материалларига кўра, Т.Р. уруш ҳаракатларидан кейин 2025 йил 10 январь куни «Ғишткўприк» чегара назорат-ўтказиш пункти орқали Ўзбекистонга қайтган.
Суд унинг айбига тўлиқ иқрор бўлгани, қилган ишидан чин дилдан пушаймонлиги, илгари судланмагани каби ҳолатларни енгиллаштирувчи омиллар деб баҳолади. Шу билан бирга, жиноятни ғаразли ниятда содир этгани жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида кўрсатилди.
Суд ҳукмига кўра, Т.Р. Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга Жиноят кодексининг 57-моддасини (Енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаган ҳолда 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Жазони ўташ даврида у яшаш жойини фақат ишга бориш ва қайтиш вақтларида тарк этиш ҳуқуқига эга бўлади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: