USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Сел туфайли Сурхондарёни Тожикистон билан боғловчи кўприк ўпирилиб тушди

77 марта
Сел туфайли Сурхондарёни Тожикистон билан боғловчи кўприк ўпирилиб тушди

Кеча, 21 июнь куни тоғли ҳудудлардаги кучли ёғингарчиликлар сабаб Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Обизаранг дарёсида сув оқими кескин ошди ва халқаро аҳамиятга эга бўлган кўприк қулаб тушди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, кўп сув Анорзор маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Обизаранг дарёси устидаги М-41 “Бишкек – Душанбе – Термиз” халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлининг 1449-километрида жойлашган кўприкка зарар етган.

Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, кўприк конструкцияларида шикастланишлар аниқланган бўлиб, хавфсизлик нуқтаи назаридан мазкур йўналишда транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилган.

Мазкур кўприк 1977 йилда қурилган бўлиб, узунлиги 54,7 метрни ташкил этади. У Тожикистон Республикаси билан боғловчи муҳим транспорт йўналишларидан бири ҳисобланади. Кўприк орқали соатига ўртача 600–800 та автотранспорт воситаси ҳаракатланади.

Мутахассисларнинг дастлабки баҳолашларига кўра, дарёда сув сатҳи ва оқим тезлигининг кескин ортиши кўприк таянчларига юқори босим туширган.

Ҳозирда автотранспорт ҳаракати Узун тумани ҳудудидаги Дўстлик, Янги йўл ва Қарашиқ маҳаллалари орқали ўтувчи айланма йўналиш бўйича ташкил этилган.

“Айни пайтда Сурхондарё вилояти ва туман раҳбарияти, Автомобиль йўллари қўмитаси вилоят бошқармаси масъуллари, тегишли мутасадди ташкилотлар ҳамда соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ воқеа жойида иш олиб бормоқда. Мутахассислар томонидан кўприкнинг техник ҳолати ўрганилмоқда, етказилган зарар кўлами баҳоланмоқда ҳамда транспорт қатновини тиклаш бўйича зарур муҳандислик чора-тадбирлари ишлаб чиқилмоқда. Вазият назорат остида. Ҳолат бўйича қўшимча маълумотлар белгиланган тартибда тақдим этиб борилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятининг Зомин ва Бахмал туманларининг айрим тоғ ва тоғолди ҳудудларида кучли ёғингарчилик оқибатида сел оқимлари юзага келиши оқибатида 3 та енгил автомобиль сел оқимига тушиб, оқиб кетган еди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: