USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Россиядан олиб келинган “гашиш” тўхтатиб қолинди

65 марта
Россиядан олиб келинган “гашиш” тўхтатиб қолинди

Фарғона ва Хоразм вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида Бувайда туманида ўтказилган тезкор тадбирда “Марғилон – Бувайда” йўналишида ҳаракатланаётган Cobalt русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган. Унда йўловчи сифатида кетаётган – Қўштепа туманида яшовчи шахснинг ёнида 1 кг 187 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Ички ишлар ва Божхона органлари ҳамкорлигида Урганч шаҳридаги тезкор тадбир давомида муқаддам судланган шахснинг ёнидан ва вақтинча яшаш хонадонидан жами 620 гр “гашиш” ва 297 гр “мефедрон” гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Маълум бўлишича, мазкур наркотик моддалар Россия Федерациясидан контрабанда йўли билан олиб келинган.

Билдирилишича, ҳар икки ҳолат бўйича қонунбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, aввалроқ Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қарийб 3 килограмм “гашиш” мусодара қилинган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: