USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Равшан Золотой” номи Интерпол қидируви рўйхатидан шубҳали тарзда олиб ташланди

304 марта
“Равшан Золотой” номи Интерпол қидируви рўйхатидан шубҳали тарзда олиб ташланди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги сўрови билан Интерпол орқали халқаро қидирувга берилган Равшан Муҳитдиновнинг номи Интерпол сайтидаги қидирувдаги шахслар бўлимидан олиб ташланди. 

“Равшан золотой” лақаби билан танилган ўзбекистонлик Равшан Муҳитдинов жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон сўрови билан Интерпол қидирувига берилган эди. Ўша вақтда жойлаштирилган эълонда 1988 йилда туғилган Равшан Муҳитдинов Жиноят кодексининг 173-моддаси 3-қисми (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш), 242-моддаси 2-қисми (Жиноий уюшма ташкил этиш), 277-моддаси 3-қисми (Безорилик) билан айбланаётгани қайд этилганди. 

Қидирув ҳақидаги эълон оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлганидан икки кун ўтиб, 19 апрель куни Равшан Муҳитдинов Instagram’даги саҳифасига Англия пойтахти Лондонда тушган суратини жойлаштириб, пост остига шундай изоҳ қолдирган: 

“Ҳар бир йигит бошига ташвиш келса, йигитлик қилганда келсин! Инсонларга сотқинлик ёки Ватанга хоинлик қилганда эмас”. 

Равшан Муҳитдиновга нисбатан халқаро қидирув эълони нега Интерпол сайтидан йўқолиб қолгани ҳозирча номаълум. Ички ишлар вазирлиги томонидан унга нисбатан эълон қилинган айблов ва ишнинг бориши ҳақида ҳам аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Ҳар ҳолда вазирлик Муҳитдинов нисбатан очилган жиноят иши ёпилгани ҳақида ахборот бермаган. 

Бу Равшан Муҳитдиновнинг биринчи марта қидирувга берилиб, сўнг ҳаммаси тўхтатилиши билан боғлиқ биринчи ҳодиса эмас. У 2007 йилда (18 ёшида) Жиноят кодексининг бир нечта моддалари (жумладан, жиноий уюшма ташкил этиш) билан айбланиб, қидирувга берилган. У 12 йил давомида Ўзбекистондан ташқарида (асосан Истанбул ва Дубайда) истиқомат қилган. 2019 йилда унга нисбатан эълон қилинган қидирув бекор қилинди ва у Ўзбекистонга қайтиб келди. Хабарларга кўра, Муҳитдинов нисбатан ўша вақтда қўзғатилган жиноий ишлар қайта кўриб чиқилиб, оқланган.

Равшан Муҳитдинов таниқли тадбиркор ва Халқаро ҳаваскор бокс ассоциациясининг (AIBA) собиқ президенти Ғофур Раҳимовнинг жияни ҳисобланади.

Ижтимоий тармоқларда Равшан Муҳитдиновнинг ўз тоғаси Ғофур Раҳимов билан молиявий масалаларда келишмовчилиги бўлгани ва бу низо ҳатто жисмоний тазйиқларгача бориб етгани ҳақида видеомурожаатлар тарқалган.

Баъзи ОАВ ва экспертлар уни МДҲ ҳудудидаги таъсир доирасига эга шахслар билан яқин алоқада деб ҳисоблашади, бироқ Муҳитдиновнинг ўзи берган интервьюларида бундай иддаоларни рад этиб, шунчаки тадбиркор эканини таъкидлайди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Равшан Муҳитдиновнинг божаси – “Real Sanjik” тахаллуси билан танилган тадбиркор Санжар Каримов Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди, 112-моддаси (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми ва 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди. QALAMPIR.UZ'га оид маълумотларга кўра, Санжар Каримов Равшан Муҳитдиновнинг қайнотаси ҳам куёвларига айблов эълон қилинган даврда ҳибсга олинган. У Жиноят кодексининг қайси моддалари билан айбланаётгани маълум эмас. 

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: