USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Тошкентдаги хусусий боғчада тарбиячи боланинг оғзига мато тиқиб, қийнади

139 марта
Тошкентдаги хусусий боғчада тарбиячи боланинг оғзига мато тиқиб, қийнади

Тошкент шаҳридаги “Райёна кидс” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси тарбияланувчига нисбатан қўпол муносабатда бўлиб, боланинг оғзига мато тиқиб, қийнади. Мазкур ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан назоратга олинган, ҳуқуқ тартибот органлари масъуллари таркибида Ишчи гуруҳ тузилган. 

Билдирилишича, воқеанинг барча тафсилотларига аниқлик киритилади ва тегишли тартибда ушбу ҳолатда касб этика қоидаларига риоя этмаган, ҳолатга жавобгар бўлган барча мактабгача таълим ташкилоти ходимларига қонун доирасида чора кўрилади.

Шунингдек, лицензия талабларига жавоб бермайдиган, видеодаги ҳолат акс этадиган ҳар қандай мактабгача таълим ташкилотларининг лицензиясини бекор қилиш юзасидан тегишли чоралар кўрилади.

Ўрганиш якунлари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: