USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

125 млрд сўмлик сунъий ҚҚС орқали кешбэк олишга уринганлар ушланди

85 марта
125 млрд сўмлик сунъий ҚҚС орқали кешбэк олишга уринганлар ушланди

Фарғонада 125 млрд сўмлик сунъий ҚҚС орқали ноқонуний кешбэк олиш схемаси аниқланди. Бу ҳақда вилоят солиқ бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Фарғона вилояти солиқ бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор таҳлиллар давомида тизимда йирик қонунбузилиш ҳолати аниқланган. Хусусан, фуқаро Т.З. раҳбарлигида Фарғона шаҳрида “Э.Ф.Ф.” ҳамда “Ф.Э.О.З.” МЧЖлари ташкил этилган ҳамда жорий йил май ойида Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридан рўйхатдан ўтган “Т.Б.С.Э.” МЧЖдан жами 1,2 трлн сўмлик ун ва сариёғ маҳсулотлари сотиб олинди дея, электрон ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилган.

Солиқ органлари ходимлари томонидан корхоналарнинг июнь ойида май ойи учун тақдим этган ҚҚС ҳисоботлари таҳлил қилиниб, уларнинг юридик манзилидаги омборда товар маҳсулотлари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ўрганилган. Натижада Фарғонадаги корхоналарга ҳеч қандай товарлар етказиб берилмаганлиги ҳамда маҳсулотлар учун бирор сўм ҳам пул ўтказмалари амалга оширилмаганлиги аниқланган.

“Бундан кўринадики, Термиз шаҳридаги корхона томонидан Фарғона шаҳридаги 2 та МЧЖга 125,4 млрд сўм миқдорида сунъий ҚҚС тўлови ҳосил қилишга уринилган”, дейилади бошқарма ахборотида.

Шундан сўнг, “Э.Ф.Ф.” ҳамда “Ф.Э.О.З.” МЧЖларнинг ҚҚС гувоҳномаси вақтинча тўхтатилиб, аниқлаштирилган ҚҚС ҳисоботлари олинган ҳамда 125,4 млрд сўмлик сунъий ҚҚС ҳисобдан чиқарилган. Маълум бўлишича, ушбу фирибгарлик схемаси ижтимоий тармоқлар орқали сохта фискал чек сотиш ва улар асосида ноқонуний кешбэк олиш имкониятини яратиш мақсадида ташкил этилган.

Билдирилишича, юқоридаги ҳолатлар юзасидан маълумотлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Фарғона вилоятида “Soliq Mobile” иловаси орқали 3,2 миллиард сўм маблағларни кешбэк сифатида талон-торож қилган бир гуруҳ шахслар қўлга олинган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: