USD: 11,778 so'm ▲ EUR: 13,199 so'm ▼ RUB: 138 so'm ▼ GBP: 15,581 so'm ▲ CNY: 1,757 so'm ▲ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,207 so'm ▲ USD: 11,778 so'm ▲ EUR: 13,199 so'm ▼ RUB: 138 so'm ▼ GBP: 15,581 so'm ▲ CNY: 1,757 so'm ▲ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,207 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Тошкент аэропортида “жаҳонгашта шампунь”лар мусодара қилинди

24 марта
Тошкент аэропортида “жаҳонгашта шампунь”лар мусодара қилинди

Тошкент халқаро аэропортида ўтказилган тезкор тадбирда мамлакатга олиб кирилаётган 11,8 килограмм гашиш мойи мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ДХХ томонидан “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси билан ҳамкорликда тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилган. Унда “Бангкок – Деҳли – Тошкент” авиайўналишида Тошкент халқаро аэропортига учиб келган, “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган, 2005 йилда туғилган Қирғизистон фуқаросига тегишли чемоданлар белгиланган тартибда текширилган.

Текширув давомида чемоданлардаги шампунь идишлари ичига яширилган умумий оғирлиги 11,8 килограмм бўлган гашиш мойи аниқланиб, мусодара қилинган.

Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур гиёҳвандлик воситаси Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонга қолдирилган. Шундан сўнг, уни олиб кетиш учун келган Чирчиқ шаҳрида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро ҳам қўлга олинган.

Билдирилишича, терговга қадар текширув давомида гиёҳвандлик воситаси Таиланддан Ўзбекистон орқали қўшни давлатга етказилиши режалаштирилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан гумондорларга нисбатан Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 1 килограммдан ортиқ гашиш ҳамда 700 граммдан зиёд Альфа-ПВП синтетик гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: