USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Икки вилоятда қарийб 203 кг гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

88 марта
Икки вилоятда қарийб 203 кг гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 201 кг каннабис ва 1 кг 994 гр “гашиш” мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Шаҳрисабз шаҳрида истиқомат қилувчи, 1985 йилда туғилган фуқаро ўзининг яшаш хонадони ҳовлисидаги 5,3 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил қилган. Иссиқхона кўздан кечирилганда келгусида сотиш мақсадида 714 туп каннабис ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги маълум бўлган. Экспертиза хулосасига кўра, ушбу ўсимликларнинг соф оғирлиги 201 килограммни ташкил этади.

Бундан ташқари, Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида яшовчи, 1966 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаро пойтахтнинг Юнусобод тумани ҳудудида ҳаракатланаётган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва божхона идоралари ходимлари томонидан тўхтатилиб, текширилган.

Унинг қўлидаги селлофан пакет ичида 1 кг 994 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур шахс қўшни давлатдан контрабанда қилинган ушбу гиёҳвандлик моддасини Тошкент шаҳрида сотишни режалаштирган.

Билдирилишича, ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича наркосавдогарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё, Бухоро ҳамда Фарғона вилоятида 5 килодан ортиқ “гашиш” ва 7 кило “марихуана” топилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: