USD: 12,019 so'm EUR: 13,690 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,008 so'm CNY: 1,775 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,273 so'm USD: 12,019 so'm EUR: 13,690 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,008 so'm CNY: 1,775 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,273 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Қарийб 5 кг каннабисни қопда ташиётган шахс ушланди

72 марта
Қарийб 5 кг каннабисни қопда ташиётган шахс ушланди

Сурхондарё ҳамда Жиззах вилоятларида қарийб 9 кг гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида ДХХ ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида  тезкор тадбир ўтказилган. Унда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган дала майдонида номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган 4 кг гашиш моддаси аниқланиб, ҳолат процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Шунингдек, мазкур ҳуқуқ-тартибот органларининг Жиззах вилояти бўлинмалари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса Зарбдор туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган шахс Жиззах шаҳрида тўхтатилиб текширилганда, унинг ёнида бўлган хўжалик қопи ичида 4 кг 840 гр каннабис ўсимлиги борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган. 

Билдирилишича, ҳозирда иккала ҳолат юзасидан ҳам жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов доирасида ушбу қонунбузарликларга алоқадор шахсларни аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент халқаро аэропортида ўтказилган тезкор тадбирда мамлакатга олиб кирилаётган 11,8 килограмм гашиш мойи мусодара қилинганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: