USD: 12,035 so'm EUR: 13,711 so'm RUB: 151 so'm GBP: 16,003 so'm CNY: 1,779 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,277 so'm USD: 12,035 so'm EUR: 13,711 so'm RUB: 151 so'm GBP: 16,003 so'm CNY: 1,779 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,277 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ер ва кадастр ҳужжатлари учун пул олган икки мансабдор ушланди

252 марта
Ер ва кадастр ҳужжатлари учун пул олган икки мансабдор ушланди

Ер расмийлаштириб бериш эвазига жами 3,5 минг АҚШ доллари олаётган икки мансабдор ушланди. Улардан бири Бухорода 2,5 минг доллар, иккинчиси Қашқадарёда 1 минг доллар талаб қилгани аниқланган. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, Давлат кадастрлари палатасининг Бухоро вилояти бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган шахс хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқарога тегишли ер ва бино ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

У Ромитан тумани ҳокимлиги захирасидаги 65 квадрат метр ер майдонида 2015 йилда ўзбошимчалик билан қурилган савдо ва хизмат кўрсатиш биноси ҳамда унга туташ 35 квадрат метр бўш ер участкасини фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 2,5 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган.

Шунингдек, Қашқадарё вилояти Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармасининг Кўкдала тумани бўлимида бош мутахассис лавозимида ишлаган шахс ҳам ноқонуний пул олаётган вақтида ушланган.

У 1964 йилда туғилган фуқарога 2019 йилда Чироқчи тумани ҳокими қарори билан ажратилган 1 сотих ер майдони бўйича кадастр ҳужжатларини тайёрлаб, рўйхатдан ўтказиб бериш учун Кадастр тизимидаги танишлари орқали ёрдам кўрсатишини айтиб, бунинг эвазига минг АҚШ доллари талаб қилган. Тезкор тадбир давомида у сўралган пул маблағини олаётган пайтда қўлга олинган.

Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда давлат захирасидаги 24 сотих ер майдонини ноқонуний равишда сотишга уринган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: