USD: 12,035 so'm EUR: 13,711 so'm RUB: 151 so'm GBP: 16,003 so'm CNY: 1,779 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,277 so'm USD: 12,035 so'm EUR: 13,711 so'm RUB: 151 so'm GBP: 16,003 so'm CNY: 1,779 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,277 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Бўлажак хотинига аниқ зарбалар бериш учун” машқ қилган спортчи жазоланди

51 марта
“Бўлажак хотинига аниқ зарбалар бериш учун” машқ қилган спортчи жазоланди

“Бўлажак хотинига аниқ зарбалар бериш учун” машқ қилаётгани ҳақида ёзиб, Instagram’га видео жойлаган спортчи 24,7 млн сўм жаримага тортилди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжати билан танишди.

Ҳужжатда келтирилишича, жорий йилнинг 26 июль куни “Немолчи” лойиҳаси раҳбари Ирина Матвиенко ички ишлар органига ариза билан мурожаат қилиб, “Салах” исмли спортчи ўзининг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида зўравонликни тарғиб этувчи видео пост жойлаганини маълум қилган ва қонуний чора кўришни сўраган.

Маълум бўлишича, И.С. Instagram ижтимоий тармоғидаги аккаунтига машғулот жараёни акс этган видеони жойлаштирган ва изоҳга “Келажакда хотиним фақат аниқ зарбаларни қабул қилиши учун машқ қиляпман” деган сўзларни ёзиб қолдирган. Шу тариқа у тазйиқ ва зўравонликни тарғиб қилувчи контентни тарқатгани аниқланган.

Жорий йилнинг 27 июль куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида мазкур иш кўриб чиқилган. Суд мажлисида И.С. айбига иқрор бўлиб, қилган ишидан пушаймон эканини айтган ва қонуний енгиллик беришни сўраган.

Суд қарори билан И.С. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-1-моддасида (тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилган ва унга ушбу модда билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 60 баравари миқдорида (24 млн 720 минг сўм) жарима жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда кўпроқ кузатувчи йиғиш учун мушук боласини баланд тўсиқ орқали отган йигит жазоланган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: