USD: 12,035 so'm EUR: 13,711 so'm RUB: 151 so'm GBP: 16,003 so'm CNY: 1,779 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,277 so'm USD: 12,035 so'm EUR: 13,711 so'm RUB: 151 so'm GBP: 16,003 so'm CNY: 1,779 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,277 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Жомбойда эр хотинини ўласи қилиб калтаклади

56 марта
Жомбойда эр хотинини ўласи қилиб калтаклади

Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида эр ўз хотинини аёвсиз калтаклади. Келиннинг қайнонаси ва қайин опаси эса уни ўзини ўлдиришга даъват қилиб, канал устидаги кўприк устига ташлаб кетилгани айтилмоқда. Бу ҳақда жабрланган аёлнинг отаси мурожаат билан чиқди. Шунингдек, ҳолат юзасидан Жомбой тумани ҳокимлиги муносабат билдирди.

Ота ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган мурожаатда куёви уч ой олдин қизининг жағини, тишларини синдириб ташлагани, бироқ 3 боласи учун куёвини кечирганини айтган. Шунингдек, у бундан ички ишлар органлари ҳам хабардор эканини билдирган.

“Бу сафаргисида шиша парчалари билан юз қисмига, тана қисмларига, бир неча жойига жароҳат етказиб, уйига қон жўшаган ҳолатда ташлаб кетган. Шундан кейин қайнонасига “касалхонага олиб боринг” деса, “уйимизни шарманда қиляпсанми, мен сени даволатаман” деб, районда ўтирадиган қизини чақирган. У келгунча ярим соат, бир соат вақт ўтиб, қонга беланиб ётган қизимни булар алдаб, “касалхонага олиб бораман, йиқилдим деб айтасан” деб, йўлда ҳар хил ҳақоратли сўзлар билан асабига тегиб, ўзини ўлдиришга мажбурлаб, Мирзаариқ каналининг устидаги кўприкка қон жўшаган ҳолатда ташлаб кетган”, дейди ота ўз мурожаатида.

Туман ҳокимлигига кўра, ушбу ҳолат мутасаддилар томонидан зудлик билан ўрганилган. Туман ҳокими Хуршид Назаров ҳамда ички ишлар бўлими бошлиғи Маъруф Шермуҳаммедов, профилактика инспектори иштирокида ҳолат назоратга олинган.

Билдирилишича, ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Суриштирув якунларига кўра, ҳуқуқий баҳо берилади. Жабрланувчи аёл шифохонага ётқизилган бўлиб, унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳолат юзасидан олиб борилаётган барча ишлар мутасадди ташкилотлар назоратида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида 47 ёшли қайнона келиннинг уйидаги ишларини билмаслигини баҳона қилиб, уни калтаклаб, руҳий босим ўтказиши оқибатида келин ўз жонига қасд қилганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: