USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Фарғонада Damas’да 28 нафар болани ташиган ҳайдовчи ушланди

25 марта
Фарғонада Damas’да 28 нафар болани ташиган ҳайдовчи ушланди

Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида 28 нафар болани Damas русумли автомашинада ноқонуний олиб кетаётган ҳайдовчига чора кўрилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, Тошлоқ тумани “Турват” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида автомобил тўхтатилиб текширилганда жами 28 нафар вояга етмаган йўловчи бўлган. Улардан беш нафари олдинги ўриндиқда ҳаракатланган.

Маълум бўлишича, ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128 прим 8-моддаси асосида маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда унинг ҳисобига 0,3 жарима балли ёзилган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фуқароларни, хусусан ота-оналарни болаларни ташишда белгиланган қоидаларга қатъий риоя қилишга чақирган. Идора бундай қоидабузарликлар болаларнинг ҳаёти ва хавфсизлигига жиддий хавф туғдиришини таъкидлаган.

Маълумот учун, Бош прокуратура болаларни ташиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни таклиф қилмоқда. Бу бўйича тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. Унга кўра, ҳайдовчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида (20,6 миллион сўмгача) жарима, 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этиш, айрим ҳолларда эса 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилояти Қизилтепа туманида Damas русумли автомобилда 17 нафар бола ва бир нафар боғча ходимасини олиб кетаётган ҳайдовчига чора кўрилгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: