USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼ USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Болаларни машинада ўриндиқсиз ташиганлик учун жазо кучайтирилиши мумкин

77 марта
Болаларни машинада ўриндиқсиз ташиганлик учун жазо кучайтирилиши мумкин

Ўзбекистонда болаларни машина ўриндиғисиз ташиганлик учун жазони кучайтириш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура болаларни ташиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни таклиф қилмоқда. Бу бўйича тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. Унга кўра, ҳайдовчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида (20,6 миллион сўмгача) жарима, 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этиш, айрим ҳолларда эса 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланиши мумкин.

Қайд этиш жоиз, сўнгги пайтларда Ўзбекистонда болаларни боғчаларга ноқонуний ташиш ҳолатлари тез-тез учрамоқда. Аксарият ҳолларда болалар битта машинага рухсат этилганидан анча кўп сонда миндирилиб, мактабгача таълим ташкилотларига олиб бориляпти. Айрим ҳолларда эса бундай қоидабузарликлар аянчли оқибатларга сабаб бўлмоқда. Хусусан, жорий йилнинг май ойида Навоий вилоятининг Нурота туманида 14 нафар болани олиб кетаётган Matiz автоҳалокатга учраган эди. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи Г.Қ. кўрсатилган муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган. Автомобилда бўлган 14 нафар вояга етмаган йўловчи турли тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.

Эслатиб ўтамиз, айнан май ойида Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан Damas салонига 24 ва 28 нафар болани миндириб ҳаракатланётган икки ҳайдовчи аниқланган эди. Шунингдек, Бухоро вилоятининг Ромитан туманида 40 нафар боғча болаларини олиб кетаётган автобус ҳайдовчисининг спиртли ичимлик таъсирида экани аниқланган.

Айни ўша кунларда, жорий йилнинг 1-12 май кунлари оралиғида 170 та ҳолатда етти ёшгача бўлган болаларни мактабгача таълим муассасаларига йўловчи ташиш қоидаларига мутлақо зид равишда ташиш ҳолатлари қайд этилган ва оқибатда 3872 боланинг ҳаёти хавф остида қолдирилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: