USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Йўл безорилиги учун автомашинани мусодара қилиш таклиф этилди

58 марта

Йўл безорилиги учун автомашинани мусодара қилиш таклиф этилди

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган ҳайдовчиларга нисбатан жавобгарликни кучайтириш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқилди. Бу ҳақда ЙҲХХ бошлиғи Шерзод Ибрагимов маълум қилди.

Унинг айтишича, идоралараро ишчи гуруҳ томонидан тайёрланган таклифлар давлат раҳбарига тақдим этилган.

Таклифларга кўра, беш турдаги қўпол қоидабузарлик учун транспорт воситасини вақтинча олиб қўйиш, вояга етмаганларга автомобил бошқаришни топширганлик учун алоҳида маъмурий жавобгарлик жорий этиш, ноқонуний пойгалар учун жазони кучайтириш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, транспорт бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки бу ҳуқуқдан маҳрум қилинган шахс томонидан содир этилган йўл безорлиги учун автомашинани мусодара қилиш ёки вақтинча олиб қўйиш таклиф қилинмоқда.

Яна бир муҳим таклифга кўра, маст ҳолда транспорт бошқарган шахсларга нисбатан 15 суткагача маъмурий қамоқ жазосини қўллаш, қўпол қоидабузарлик содир этган ҳайдовчиларни эса бир йил давомида жаримани чегирма билан тўлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, вояга етмаган шахсга автомобил бошқаришни топшириш оқибатида одамлар жароҳатланса ёки ҳалок бўлса, бу ҳолатлар учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик белгилаш таклиф этилмоқда.

Мазкур таклифлар қабул қилинса, йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги жазо чоралари сезиларли даражада кучайтирилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: