USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“3872 боланинг ҳаёти хавф остида қолган”. Картошкадек ташилганлар бўйича маълумот берилди

283 марта

“3872 боланинг ҳаёти хавф остида қолган”. Картошкадек ташилганлар бўйича маълумот берилди

Ўзбекистонда жорий йилнинг 1-12 май кунлари оралиғида 170 та ҳолатда етти ёшгача бўлган болаларни мактабгача таълим муассасаларига йўловчи ташиш қоидаларига мутлақо зид равишда ташиш ҳолатлари қайд этилди. Бу ҳақда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, аниқланган 170 та ҳолатда 3872 боланинг ҳаёти хавф остида қолдирилган. Жумладан, Навоий вилоятидаги 13 нафар тарбияланувчи ва бир нафар ўзининг уч ойлик фарзандини ҳайдовчилик ҳуқуқига эга бўлмасдан автомашина бошқариб, боғчага олиб келаётган мудира автоҳалокат содир этган. Оқибатда мудира вафот этиб, 14 нафар бола шифохонага ётқизилган.


Бухорода эса 40 нафар боғча боласи маст ҳолатдаги ҳайдовчи ихтиёрига топширилган. Сирдарёда муқаддам ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчи мактабгача таълим ташкилотига хизмат кўрсатиб, 23 болани Damas’га миндириб ташиган.

Наманганда ҳали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ҳайдовчи 18 нафар боланинг ҳаётини хавф остида қолдириб, йўлнинг қарама-қарши бўлагида ҳаракатланиб юрган вақтда йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан тўхтатилган. Таъкидланишича, ходимлар боғча мудирасига бу ҳолатнинг ноқонуний эканлигини тушунтирганида, тарбиячининг тарбияга муҳтожлиги билиниб қолган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: