USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

«Эшакхўр»ларга катта жарима тайинлаш керак...

774 марта

«Эшакхўр»ларга катта жарима тайинлаш керак...  


25 май куни Қарши—Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган Lacetti русумли автомобил Сирдарё вилоятида тўхтатилди. Машина юкхонасидан топилган 361 килограмм гўшт Сирдарё вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси лабораториясида текширилганда, бу эшак гўшти экани маълум бўлди. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.


Бу каби хабарлар охирги пайтларда кам эмас. Аммо масала фақат санитария ва қонунбузарлик билан чекланмайди. Бунинг ортида экологик муаммо, қадриятлар таназзули ва меҳнаткаш жониворнинг йўқолиб кетиши каби хавфлар ҳам бор.

Меҳнати ҳалол, гўшти ҳаром

Эшак қадимдан одамзоднинг беминнат кўмакчиси, муҳим транспорт воситаси вазифасини ўтаган. Аммо бугун унинг сони кескин камаймоқда.
Охирги ўн йил ичида Ўзбекистонда эшаклар сони бир неча бараварга озайган. Уларни боқиш камайгани етмаганидек, сўйиб гўштини яширин тарзда сотиш ҳолатлари кўпаймоқда. Агар бундай давом этса, яқин 10 йиллар ичида эшаклар деярли йўқолиб кетиши ҳеч гап эмас.

Нега эшак гўшти хавфли?

Аввало, эшак гўшти ҳаром. Қолаверса, инсон саломатлиги учун хавфли бўлиши мумкин. Чунки бу ҳайвонлар одатда махсус ветеринар назоратисиз боқилади, шунга кўра, уларнинг гўшти орқали турли инфекциялар тарқалиши хавфи юқори.
Иккинчидан, эшак гўштини бошқа ҳайвон гўшти сифатида тақдим этиш фуқароларни алдаш, истеъмолчилар ҳуқуқини бузиш ва ноқонуний даромад орттириш ҳисобланади. Бу эса жамиятда ишончсизлик ва салбий муҳитни кучайтиради.

Жарималар етарлими?

Айни пайтда Ўзбекистон қонунчилигида эшак сўйиш билан боғлиқ жавобгарлик мавжуд, бироқ жарималар унчалик оғир эмас (аввалроқ шунга ўхшаш ҳолатларда энг кам иш ҳақининг икки-уч баробари миқдорида арзимас жарималар қўлланилган). Бу эса «эшакхўр»ларни тийиб туришга етарли бўлмаяпти. Қонунбузарлар «қўлга тушсам ҳам, арзимас жарима билан қутиламан» деган фикр билан ҳаракат қилмоқда.
Агар эшакни сўйганлик учун жарима миқдори бир неча юз баравар оширилса, бу каби ҳолатлар кескин камаярмиди! Шунда, ҳам эшак гўштининг истеъмол бозорига чиқиб кетишининг олди олинади, ҳам унинг қирилиб кетмаслигига хизмат қилади.
Аслида, ҳаромдан қўрқмайдиган инсонларга ҳар қанча жазо ҳам кам.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: